Президент Алмазбек Атамбаев принял руководителей органов безопасности и спецслужб стран СНГ

Атамбаев МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди

223
(Янгиланган 12:53 24.05.2017)
Қирғизистон раҳбари МДҲ мамлакатлари хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарларини қутлади ва уларга хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги хизматлари учун миннатдорлик билдирди

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев бугун МДҲ мамлакатлари хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарлари билан учрашди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бишкекда МДҲ мамлакатлари хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 42-йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Учрашув чоғида Қирғизистон раҳбари МДҲ мамлакатлари хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарларини қутлади ва уларга хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги хизматлари учун миннатдорлик билдирди.

Алмазбек Атамбаев МДҲ ҳудудидаги хавфсизлик ва барқарорлик махсус хизматларнинг ўзаро ҳамкорлигига боғлиқ эканлигини ва фақатгина биргаликдаги саъй-ҳаракатлар орқали замонавий таҳдидларга қарши самарали курашиш мумкин эканлигини қайд этди.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

223