Поезд, состоящий из вагонов Тұлпар-Тальго

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги поездлар чипта нархи янада арзонлашади

286
27 май кунидан Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қатновчи поезд чипталари учун чегирмалар жорий этилади

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қатновчи поезд чипталари учун чегирмалар жорий этилади. Бу ҳақда "Пассажирские перевозки" АЖ матбуот хизмати хабар берди.

"Йўловчилар талабини қондириш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистон, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасида Қозоғистон орқали тўғридан-тўғри халқаро қатнов бўйича чипталар учун сотиш муддатига қараб чегирмалар киритилмоқда", — дейилади компания хабарида.

Чегирмалар 2017 йилнинг 27 май кунидан 28 декабрь кунига қадар қуйидаги тартибда амал қилади:

Купе вагонлари ва биринчи классдаги вагонлар учун — 45 фоиз (чипта поезд йўлга чиқишидан 45-31 сутка аввал харид қилинса), 35 фоиз (чипта поезд йўлга чиқишидан 30-6 сутка аввал харид қилинса).

Плацкарт вагонлари учун — 35 фоиз (чипта поезд йўлга чиқишидан 45-31 сутка аввал харид қилинса), 25 фоиз (чипта поезд йўлга чиқишидан 30-6 сутка аввал харид қилинса).

"Кўрсатилган чегирмалар Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия ўртасидаги халқаро қатновда қўлланилади ва давлат ичидаги қатновга чипталар расмийлаштиришда амал қилмайди (бир мамлакат доирасида), шунингдек, йўловчиларнинг ташкиллаштирилган гуруҳлари учун қўлланилмайди", — деб қўшимча қилинган компания хабарида.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

286