Основатель USM Holdings Алишер Усманов

Туф сенга, яна бир марта Алексей Навальный

2105
(Янгиланган 15:05 24.05.2017)
Бугун россиялик миллиардер Алишер Усмонов, мухолифатчи Алексей Навальныйга ўзининг иккинчи видео жавобини берди.

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Сўз бошида Алишер Усмонов унинг видеолавҳасини томоша қилган, яхши ёмон гаплар айтган барчага миннатдорчилик билдирди. 

Усмонов Навальныйнинг “Сиз бизнинг қазилма бойликларимизни ўғирладингиз”,

“Сиз пулни қаердан олдингиз”, “Ҳамма ўғирлаган, демак Усмонов ҳам ўғирлаган” каби асосланмаган айблов гапларига жавобан, Навальныйни Булгаковнинг “Итюрак” асаридаги Полиграф Шариков билан қиёслади.

"Шариков ўзи ҳеч нарсанинг фаҳмига етмасдан туриб, бошқалардан ҳамма нарсани тортиб олиб, барчага тенг бўлиб беришни орзу қилади. Алексей, сен ҳам худди мана шу Шариковга ўхшаб қолаяпсан. Ҳа майли, Шариков бир ўқимаган демагог бўлган, китобда ёзилишича. Сен эса, ундан ҳам ўзиб кетдинг. Сен оддий демагог эмас, олий даражадаги демагогсан. Гапирган ёлғон гапларингни ҳужжатлар билан инкор этилганда, сен қўрқиб кетиб, – менга пўписа қилишаяпти деб жар соласан. Бу бўлмаган гап.  

Ёки зўрлаш ҳақидаги айтган ёлғон гапларингни олсак. Мухлисларинг бу гап уйдирма эканини билиб қолишганда, сен Британия элчисининг китобида ёзилган дединг. Аслида у ерда бундай гап йўқ. 

Умуман сен айтган гапларинг бўлганми йўқми ўзинг ҳам билмайсан.

Сўроққа тутганда —  буларни мен эмас биз ҳаммамиз гапираямиз, дейсан. Қанақа биз? Сен афсонавий “биз”ни қаердан олдинг?

Нима бўлганда ҳам, ёлғон гапларни ҳамма эмас, сени шахсан ўзинг айтгансан. Умуман, биринчи қадамни сен қўйишинг керак. Ҳеч бўлмаса, — ҳа, мен хато қилдим, дегин, енгил тортасан.

(Навальный Алшер Усмоновни телевидение орқали дебатларга (муҳокама) таклиф қилганига жавобан)

Яна қанақа Муҳокама? Ҳақиқат ва ёлғон орасида муҳокама ташкил қилиб бўладими? Биз сен билан энди судда муҳокама қиламиз. Сенга ана ўша ерда ҳақиқат ва ёлғоннинг фарқини тушунтириб беришади. Туф сенга, яна бир марта Алексей Полиграфиович Навальный."

 

2105