Ташкентский университет информационных технологий

ТАТУ тест синовларини шаффоф ўтказишда янги тизимни жорий этмоқда

400
15 июндан 15 июлгача абитуриентлар қабул комиссиясига ҳужжатлар ва биометрик маълумотларни топширади. Серверда абитуриентларнинг биометрик ва паспорт маълумотлар ягона базаси яратилади

ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовлар ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этади. Бу ҳақда университети расмий сайтида маълумот берилди.

Унга кўра, 15 июндан 15 июлгача абитуриентлар қабул комиссиясига ҳужжатлар ва биометрик маълумотларни топширади. Серверда абитуриентларнинг биометрик ва паспорт маълумотлар ягона базаси яратилади.

Ҳар йили 1 августда биометрик маълумотлар бўйича имтиҳонларга киритиш схемаси тузилади.

Абитуриент бармоқ изларини олиш учун i-Clock-700 сканерлари, паспорт персонал маълумотларини текшириш ва рўйхатдан ўтказиш учун "Регула" 7024M.111 сканерлари, абитуриент бармоқ изларини паспорт чипидаги бармоқ излари ҳақидаги маълумотлар билан таққослаш учун BioLink U-Match 3.5 сканерлари (абитуриентга паспорт тегишлиликни текшириш)дан фойдаланилади.

Тест синовларини ўтказиш жойида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизимини татбиқ этиш Ўзбекистонда биринчи марта жорий этилмоқди.

Келажакда ТАТУ қабул комиссияси тажрибасини бошқа олий таълим муассасаларида ҳам қўллаш режалаштирилган.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

400