Пассажиры в зале ожидания международного

Москва аэропортларида 450та авиарейс ушлаб қолинди

365
(Янгиланган 10:08 01.07.2017)
Ўтган тунда бўлиб ўтган кучли довул ва ёмғир туфайли Москва аэропортлари учиш ва қўниш жадвалига жиддий ўзгаришлар киритишга мажбур бўлди.

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Москва аэропортида шанба куни учиши керак бўлган авиапарвозларнинг 450таси ушлаб қолинди ва яна 41таси бекор қилинди, деб хабар қилмоқда Россия ОАВлари аэропортлар онлайн жадвалига асосланиб.

Хусусан, Домодедово аэропортида соат 06:30 ҳолатида 179 авиапарвоз ушлаб қолинган, икки парвоз бекор қилинган. Шу жумладан Ўзбекистон ҳаво йўлларининг Самарқанд, Бухоро, Тошкент ва Андижонга учувчи парвозлари ҳам бир неча дақиқага ушлаб қолинган. Айни дамда Ўзбекистонга учиши керак бўлган барча авиапарвозлар амалга оширилган.

Шунингдек, Шереметьево аэропортида 270 та авиапарвоз ушлаб қолиниб, 39таси бекор қилинган. Внуково аэропортида онлайн жадвалга кўра битта рейс ушлаб қолинган.

Эслатиб ўтамиз, кеча тушдан кейин Москвада об-ҳаво кескин ёмонлашиб, кучли довул бўлиб  ёмғир ёққан эди. Табиий офат оқибатида Россия пойтахтида бир киши қурбон бўлган, 9 киши жароҳатланган.

365