Лионель Месси.

Месси уйланди

459
(Янгиланган 10:59 01.07.2017)
Жаҳон футбол юлдузи ўзига болаликдан таниш бўлган қизга уйланди.

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Жаҳон футбол юлдузи Лионель Мессининг тўйи жума куни кечқурун Аргентинанинг энг ҳашаматли меҳмонхоналаридан бирида бўлиб ўтди. Тўйга 250 нафар меҳмон таклиф қилинди, улар орасида унинг жамоадошлари ҳам бор, деб хабар қилмоқда Ассошиэйтед Пресс.

Мессининг рафиқаси 29 ёшли Антонелла Рокуццо, Мессига болаликдан таниш. Улар 2000 йилдан бери жуфтлик сифатида учрашиб келишаётган эди.

 “У ҳечам ўзгармаган. У болалигида қандай оддий бўлган бўлса ҳозир ҳам шундайлигича қолган, эришган муваффақиятларига қарамасдан”, — деди тўйда меҳмон бўлган Мессини болаликдан таниган дўсти Диего Вальехос.

Никоҳ маросими ҳашаматли меҳмонхоналардан бирида бўлиб ўтди. Унга БарселонанингНеймар, Луис Суарес, Жерар Пике ва бошқа машҳур футболчилар келишди.

 

459