Лампа накаливания

Электр энергияси нархи оширилди

1167
Ўзбекистонда электр энергияси нархи 15 июлдан бошлаб 7%га оширилади.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. «Ўзбекэнерго» АЖ хабарига кўра, ёқилғи-энергия бойликларининг таннархи ошиши муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 15 июлдан бошлаб электр энергиясининг нархлари оширилади.

Хабарда айтилишига кўра, 1 киловатт/соат электр энергия нархи 191 сўмдан 204,3 сўмга (7%) ошади.

Электр плиталар билан жиҳозланган турар-жой аҳолиси учун эса электр энергия нархи 95,5 сўмдан 102,15 сўмга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, электр энергиясининг нархи сўнгги бор ўтган йилнинг октябрь ойидан оширилган эди.

1167