Ўзбекистон ҳарбийлари Россия махсус бўлинмалари тажрибаси билан танишади

© Sputnik / Валерий Ярмоленко / Медиабанкка ўтишОперативно-стратегические командно-штабные учения спецслужб стран ШОС
Оперативно-стратегические командно-штабные учения спецслужб стран ШОС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирликларининг 2017 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик борасидаги режасига асосан амалга оширилмоқда

TOШКЕНТ, 18 август — Sputnik. 23 августдан 26 августгача Ўзбекистон ҳарбий делегацияси Самара вилоятида Россия махсус бўлинмаларининг (спецназ) тайёргарлик жараёни билан танишади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар бермоқда.

Россия мудофаа вазирлиги - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон мудофаа вазири Россия асосий стратегик шерик эканлигини айтди

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон бош штаби ва Қуролли Кучлар академияси офицерлари Волгабўйидаги Марказий ҳарбий округнинг бирлашма ва ҳарбий қисмларига ташриф буюришади, тактик машғулотларда иштирок этишади, махсус операцияларни режалаштириш, ўтказиш ва ҳар томонлама таъминлаш бўйича тажриба алмашишади.

Мазкур ташриф Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирликларининг 2017 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик борасидаги режасига асосан амалга оширилмоқда.

Илгарироқ Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-полковник Владимир Зарудницкий ва Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-полковник Қобул Бердиев ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқлашганди.

Эришилган келишувларга мувофиқ, йил охирига қадар минтақавий ҳамкорлик масалалари бўйича кенг миқёсдаги штаб музокаралари, Ўзбекистоннинг Фориш полигонида ҳамкорликдаги тактик ўқув машғулотлари ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳарбийлари бу йил илк маротаба халқаро армия ўйинларида иштирок этди. 29 июлдан 12 августгача Россия, Озарбойжон, Беларус, Қозоғистон ва Хитойда бўлиб ўтган мусобақаларда ўзбекистонликлар 28 йўналишдан 8тасида қатнашишди. 29 давлат иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси 8-ўринни эгаллади.

© SputnikАрМИ-2017 халқаро армия ўйинлари
АрМИ-2017 халқаро армия ўйинлари - Sputnik Ўзбекистон
АрМИ-2017 халқаро армия ўйинлари
Янгиликлар лентаси
0