Министр иностранных дел Узбекистана Абдулазиз Камилов

Камилов Ҳиндистонга расмий ташриф билан боради

87
Ташриф дастуридан ташқи ишлар вазири Сушма Свараж ҳамда Ҳиндистоннинг бошқа раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган

TOШКЕНТ, 19 август — Sputnik. Шу йилнинг 21-23-август кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистон Республикасида расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарда айтилишича, ташриф дастуридан ташқи ишлар вазири Сушма Свараж ҳамда Ҳиндистоннинг бошқа раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми ва бошқа қўшма тадбирларда ҳам иштирок этади.

87