Минск. Площадь Независимости.

Ўзбекистон ва Беларус икки томонлама ҳужжатлар бўйича фикр алмашди

123
Ўзбекистон ва Беларус икки томонлама ҳужжатларнинг лойиҳалари бўйича фикр алмашди

TOШКЕНТ, 19 август — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг билдиришича, давлатлар ўзаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.

17-18 август кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Минск шаҳрида бўлди ва икки томонлама муносабатларнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини инвентаризация қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича навбатдаги Ўзбекистон-Беларус вазирликлараро маслаҳатлашувларида иштирок этди.

Томонлар икки давлат ўртасида имзоланган халқаро шартномаларнинг ягона тартибини келишиб олишди.

123