Москвада меҳнат мигрантлари учун "шахсий кабинет" хизмати ишга тушди

© Sputnik / Денис Гришкин / Медиабанкка ўтишПосетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово
Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миграция марказида ишаг тушган "шахсий кабинет" хизмати орқали мигрантлар патент тўйловлари ва амал қилиш муддати ҳақидаги маълумотларни билиб олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Бугундан бошлаб Москва Кўп функцияли миграция марказининг расмий сайтида меҳнат мигрантлари учун "шахсий кабинет" хизмати ишга тушди, деб хабар қилмоқда Москва Иқтисодий ривожланиш департаменти матбуот хизмати.

Янги онлайн хизмат   чет эл фуқароларига он-лайн тартибда патентнинг амал қилиш муддати, амалга оширилган тўловларини назорат қилиб туриш имконини беради. "Шахсий кабинет"га кириш учун логин ва паролллар патентга ариза топшириш вақтида берилади.

"Фойдаланувчи топширилган ҳужжатлар рўйхати ва тўловлар жадвали билан он-лайн тартибда танишиши мумкин", — дейилган Москва Иқтисодий ривожланиш департаменти хабарида.

Ундан ташқари шахсий кабинетда Миграция марказига бўлган мурожаатлар тарихи, СМС хабарлар тарихи билан таниши ва керак бўлганда ўз телефон рақамини ўзгартириш мумкин.

Москвадаги миграция маркази - Sputnik Ўзбекистон
Москвадаги меҳнат мигрантлари шахсий кабинетларига эга бўлади

Шунингдек янги хизмат патент тўлови амалга оширишда тўлов паттасида хатоликка йўл қўйишнинг олдини олади, чунки тўлов патталарида фойдаланувчининг исми шарифи автоматик равишда тўлдирилади. Мигрант фақат тўлов даврини кўрсатиши керак бўлади.

"Шахсий кабинет" хизмати мигрантларга Миграция маркази ва Россия ИИВдан керакли маълумотларни тезкор олиш имконини беради. Шунингдек у ерда электрон навбатда туриш, QR-код орқали ўтиш ва СМС огоҳлантириш хизматлари ҳам ишлайди.

Москва Миграция маркази саҳифасида (mc.mos.ru) бир неча онлайн хизматлар ишлаб турибди.  Хусусан, ИНН рақамини билиб олиш, патент тўлови учун квитанция чиқариб олиш каби хизматлар мавжуд.

Тошкент-Москва поездида келган йўловчилар - Sputnik Ўзбекистон
Патент учун тўлов камайтирилиши шарт - мигрант ишчилар касаба уюшмаси

Марказда шунингдек бир неча кутиш заллари, она ва бола хонаси, буфет ва уяли алоқа салони хизмат кўрсатмоқда. Шунингдек, ҳужжатларни расмийлаштиришда керак бўладиган суратга тушиш ва нотариус хизматлари ҳам бор.

Умумий ҳисобда Миграция марказининг иш фаолияти патент олиш учун имкон қадар қулай даражада ташкил қилинган. Бугунги кунда мигрантлар патент олиши учун Миграция марказига икки маротаба боради холос: биринчи бор ариза ва ҳужжатлар топширишга, иккинчи бор — тайёр патентни олишга.

Эслатиб ўтамиз, Миграция марказида МДҲ мамлакатлари фуқаролари учун "меҳнат биржаси" хизмати ҳам бор. У ерда иш қидираётган мигрантлар ҳақида маълумотлар жамланиб, шаҳарда меҳнат кучига эҳтиёж бўлган ташкилотларга юборилади.

2016 йилда Москва Миграция маркази хизматларидан 500 мингдан ортиқ киши фойдаланган.

Янгиликлар лентаси
0