Бугун Ўзбекистонда Ислом Каримовни хотирлаш куни ўтказилмоқда

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишЦветы у посольства Узбекистана в Москве, в связи с кончиной президента республики Ислама Каримова
Цветы у посольства Узбекистана в Москве, в связи с кончиной президента республики Ислама Каримова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун, 2 сентябрда Ўзбекистон аҳолиси мамлакатнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирламоқда

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ислом Каримов 25 йил давомида мамлакатга раҳбарлик қилди. У 2016 йил 2 сентябрда 78 ёшида инсульт оқибатида вафот этди.

2016 йил 4 декабрда республикада бўлиб ўтган президентлик сайловларида бош вазир сифатида фаолият кўрсатиб келган Шавкат Мирзиёев ғалаба қозонди ва Ўзбекистон президенти этиб сайланди.

2017 йил 2 январ куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори эълон қилинди.

В Ташкенте открыли памятник первому Президенту Узбекистана Исламу Каримову - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримовнинг биринчи ҳайкали очилди

Унга мувофиқ, ҳар йили Биринчи Президент таваллуд топган сана — 30 январ кунини кенг нишонлаш, 2 сентябр кунини Хотира куни сифатида ёд этиш белгиланди.

31 август куни Оқсарой резиденциясида Ислом Каримов ҳайкали очилиши маросими бўлиб ўтди.

Ҳайкал очилиш маросимида давлат раҳбари Самарқандда яна бир ҳайкал очилиши, 2018 йил 30 январда — Каримов таваллудининг 80 йиллиги куни Қаршида ҳайкал ва Самарқандда ёдгорлик мажмуаси очилишини маълум қилди.

Ислом Каримов номи Тошкент халқаро аэропортига, Техника университетига, Асакадаги автомобиль заводига, Фарғонадаги санъат саройига берилган.

Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистондаги кўчаларга ҳам Ислом Каримов номи берилди.

Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли
Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли - Sputnik Ўзбекистон
Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли
Янгиликлар лентаси
0