Адлия вазирлиги АҚШнинг энг кучли 5 юридик компанияси билан меморандум имзолади

© Министерство юстиции УзбекистанаМинюст Узбекистана и Топ-5 юридических компаний США подписали Меморандум о повышении квалификации
Минюст Узбекистана и Топ-5 юридических компаний США подписали Меморандум о повышении квалификации - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Адлия вазирлиги АҚШнинг 5 та энг кучли юридик компаниялари билан алоҳида учрашувлар ўтказди

ТОШКЕНТ, 22 сен — Sputnik. 20 сентябр куни Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган ўзбек-америка бизнес-форумида Ўзбекистон Адлия вазирлиги АҚШнинг 5 та энг кучли юридик компанияси ҳисобланган "White & Case", "Sidley Austin", "Hogan Lovells", "Holwell, Shuster and Goldberg" ва "Foley Hoag" ҳамкорлари билан алоҳида учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент нотариал идоралари Адлия вазирлигининг бевосита раҳбарлигига ўтказилади

Мазкур юридик компаниялар ва Адлия вазирлиги ўртасида Ўзбекистонда юристлар малакасини ошириш бўйича Меморандумлар имзоланди. Унга кўра, юристлар малакасини ошириш бўйича махсус марказ очилади ва унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан қўллаб қувватланади.

Имзоланган ҳужжатлар доирасида халқаро инвестициялар ва тижорат низолари, адвокатлик техникаси масалалари бўйича тажриба алмашиш тренингларини ўтказиш ва юридик компанияларда вазирлик ва идоралар ходимлари учун амалиётларни ташкил этиш режалаштирилган. Ушбу тадбирлар вазирлик ва идоралар ходимларининг халқаро ҳуқуқ ва халқаро арбитраж масалалари бўйича билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.

Янгиликлар лентаси
0