Россия Орол денгизини қайта тиклашга ёрдам берадими

© Жанат АйтхожинСудно на дне Аральского моря
Судно на дне Аральского моря - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қачонлардир Орол денгизи катталиги бўйича дунёда тўртинчи ўринда бўлган. Бугун инсоният табиятга салбий таъсирининг ёрқин намунасидир: денгиз бепарволарча юритилган хўжалик фаолияти натижасида йўқ бўлди

ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Андрей Захватов. Юз йил олдин, 1917 йилда Марказий Осиё ҳудудида майдони бўйича сайёрада  учинчи бўлган Орол денгизи ҳавзасида 3,5 миллион гектар ер суғориларди.

Обломки судов в пустыне, образовавшейся на месте Аральского моря. Каракалпакия. 1986 год. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик ёшлар Оролга илмий экспедицияга йўл олдилар
Сув ва ер ҳаммага етар эди. Лекин ўтган аср 70 йилларнинг охирларида ушбу улкан минтақада кенг кўламли ўзгаришлар бошланди. Орол денгизи муаммосинг тарихи ва ҳал этиш чоралари ҳақида Sputnik Тожикистон колумнисти Андрей Захватов ўз фикрини баён қилди.

Барча сув муаммолардан энг оғири

Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Турманистон ва Қозоғистон суғориладиган ерлар майдони юз йилда, 2017 йилга келиб таҳминан 4 бараварга 3 дан 11 миллион гектарга ортди. Аҳолининг сони эса беш бараварга 70 миллион кишига етди. Аҳоли сонига тўғри келадиган суғориладиган шудгор ерларда ҳар бир мамлакат ҳудудида қисқарди, Тожикистонда бу кўрсаткич ўта паст миқдорга етди (совет иттифоқи ўлчови бўйича): бир одамга сал кам 0,1 гектарни ташкил қилди.

Ўтган асрнинг ўрталарида Собиқ Иттифоқ раҳбарияти олдида Марказий Осиё совет республикаларининг кескин тарзда кўпаётган аҳолини боқиш вазифаси ўта долзарб тус олди. Ушбу масалани ҳал қилиш учун оддий йўл танлаб олинди.

Орол денгизи - Sputnik Ўзбекистон
Орол денгизида 210 тонна балиқ нобуд бўлди

Қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологларини жорий этиш ўрнига ҳосил олиш майдонлари кенгайтириб борилди. Ер суғоришда эса қадимдан қолган устки суғориш техникасидан фойдаланилди. Бу эса сувни ҳаддан ташқари исроф бўлиши ва фильтрацияга сарфланишга олиб келди.

Буларнинг барчаси ўта салбий оқибатларга олиб келди. Хусусан, Орол денгизини таъминлаб турадиган Сирдарё ва Амударёдан сув олиш ҳажми тез ортиб борди. Қачонлардир балиқчилик кемалари сузган денгиз деярли нобуд бўлди.

Нима учун бундай бўлди?

Бу саволга жавоб бериш учун, қатор экспертлар Совет Иттифоқининг 60 йиллардаги давлат режалаштириш ва бошқарув тизими сабаб деган фикр билдиришмоқда.

Совет Иттифоқи ташқи дунёдан ёпиқ бўлгани туфайли пахта билан ўзини таъминлаш керак ва хориждан импорт қилиш масаласи кўриб чиқилмаган. Шу туфайли Марказий Осиё республикаларида пахта етиштириш майдонлари кенгайтириб борилган.

Пахта кўп сув талаб қиладиган ўсимликдир. Cуғориш мавсумида пахтани камига 10-11 марта суғориш керак бўлади. Ушбу жараёнда ҳар бир гектарга 11-13 минг кубметр сув юборилади. Мисол тариқасида гуруч етиштиришда  далаларига бир гектарга 20 минг кубметргача сув етказилади. Магистрал сув каналларининг 60 фоиздан ортиғи, шунингдек, хўжаликлар ўртасидаги ва ички сув йиғиш ва суғориш тармоқларининг туби қопламасиз ва усти очиқ бўлганлиги сабабли жуда кўп миқдорда сув фильтрация ва буғланиш оқибатида йўқотилган.

Засуха - Sputnik Ўзбекистон
БМТ Марказий Осиёда қурғоқчиликни олдини олиш бўйича ҳисобот тайёрлади

Тожикистон ва Ўзбекистонда сувни тежаш бўйича янги технологиялар ишлаб чиқарилар эди, аммо шиддатли пахта етиштириш ва янги технологияларни жорий этиш учун ҳаражатлар туфайли мамлакатларда уларни татбиқ этишга имкон берилмас эди.

Сирдарё ва Амударёнинг сув миқдори оқиб келиши 70-80 йилларда йилига борган сари камайиб кетган. Совет Иттифоқи парчалангандан кейин вазият янада кескинлашди. Орол денгиз сатҳидан асрнинг сўнги чорагида ҳар йили миллион тоннагача чанг ва туз шамол билан кўтарилмоқда. Бу экологияга ўз салбий таъсирини кўрсатмоқда.

Нима учун Исроилда бундай эмас

Хорижий олимларнинг тадқиқотлари, хусусан исроилик олимлар, жазирама иқлим бўлиши ва сув ресурслари тақчиллигига қарамасдан ўз озиқ-овқат хавфсизлиги муаммосини ҳал қилибгина қолмай, балки Исроилни йирик экспорт қилувчи мамлакатга айланишга имкон берди.

Марказий Осиё, Исроил, Ҳиндистон ва Хитойда сувдан фойдаланиш соҳасида тадқиқот ўтказган тожикистонлик эксперт Акбар Саидзода бир қатор рақамларни келтириб ўтди. Исроилда бир нафар кишига шудгор ерлар майдони 0,03 гектарни ташкил қилади, бу кўрсаткич Марказий Осиё мамлакатларидан 3 баравар камдир.

Аҳолиси 8,5 миллион бўлган Исроил (Тожикистонда ҳам аҳоли сони деярли бир хил) қишлоқ хўжалиги йилига суғориш учун таҳминан 1,2 куб километр сув сарфланади, Тожикистонда эса бу кўрсаткич 10-12 куб километрни ташкил қилади.

Орол денгизи ўрнидаги саҳро - Sputnik Ўзбекистон
Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни яхшилаш дастури ишга тушди

Исроил сув хўжалиги соҳасидагиги органлар томонидан сувни тежаш технологияларини фаол равишда жорий қилинмоқда. Биринчи навбатда экинларни томчилаб суғориш тизими жорий этилган. Бунинг натижасида мева-сабзавотларни етиштиришга бир гектарга атиги 2,5 минг кубметрдан сув сарфланади. Хитой ва Хиндистонда ҳам бошқа давлатларга нисбатан сув тежамланади. У ерда бир одамга нисбатан суғориладиган шудгор ерлар 0,04 гектарни ташкил қилади. Бу кўрсаткич Ўзбекистон ва Тожикистонга нисбатан икки баравар камдир.

Марказий Осиё Собиқ Иттифоқ давлатлари ва Исроил ушбу кўрсаткичларини қиёслаганда, биринчи ўринда Орол денгизини қутқариш учун пахта етиштиришни қисқартириш ва сувни тежаш бўйича хорижий мамлакатларнинг тажрибасини қўллаш зарурлигини хулоса қилиш мумкин. Ўшанда Сирдарё ва Амударё суви яна Орол денгизига етиб боради ва денгиз қайта тикланади.

Лекин муаммолар камаймаяпти. Марказий Осиё давлатларнинг аҳолиси кўпаймоқда, шунга тегишли равишда озиқ-овқат истеъмол хажми ортмоқда. Янги ва қимматбаҳо технологияларни жорий қилиш учун молиявий ресурслар етишмаяпти, пахта етиштириш ўрнига бошқа маҳсулот етиштириш турлари билан алмаштириш зарур, лекин ҳали ҳануз янги маҳсулотларни сотиш бозорлари аниқланмаган.

Шунинг учун далалардан сувни Орол денгизига ўтказиш имкони бўлмаяпти. Буни келгуси ўн йилликларда амалга ошириб бўлмайди. Орол денгизи муаммосини ҳал этиш бўйича бошқа йўллари ҳам бор.

Россия "сув донори" бўладими?

Собиқ Совет Иттифоқи Мелиорация ва сув хўжалиги (Союзгипроводхоз) лойиҳа институтининг етакчилари томонидан 70 йилларнинг ўзида Россиянинг Обь дарёсини Қўрғонга, Челябинск, Омск вилоятлари орқали Марказий Осиёга ўтказиш лойҳасини техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқарилган эди.

Обь денгизининг бир қисмини Ўрта Осиёга йўналтиришга қаратилган  ушбу оламшумул ғоя экологларнинг кескин эътирозларига сабаб бўлган эди. Ғоя ижодкорлари эса, қўлларида ҳисоб китоб билан Обь дарёсининг йиллик ҳажмидан 7% сувини олиш экологияга таъсир қилмаслигини ҳамда Обь дарёсининг қуйи қисмидаги ботқоқликлар майдонини қисқаритиш ва Орол денгизи тикланишига олиб келиши исботлашга ҳаракат қилишарди.

Лойҳага 150 дан ортиқ лойиҳалаштириш ва илмий-тадқиқот институтлари мутахасисслари, жумладан Собиқ Иттифоқ Фанлар академиясининг институтлари жалб қилинган эди. Тошкентда "Средазгипроводхлопок" илмий текшириш институти томонидан "Орол денгизи ҳавзаси сувларини комплекс фойдаланиш чизмаси" ишлаб чиқилган эдди.

Президенты Узбекистана и Казахстана - Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Назарбоев Тошкентда: ҳарбий биродарлик ва космик истиқболлар

Госплан мутахассислари 80 йилларнинг иккичи ярмида ушбу лойиҳани молиялаштириш манбаларини қидиришни бошлаган эди. Лекин 1986 йилнинг 14 августида КПСС Марказий қўмитаси ва СССР Вазирлар маҳкамаси қўшма қарори билан мунозаралар кескин тўхтатилди. Лойиҳа ёпилди.

Марказий Осиёнинг мустақил республикаларида ҳам ўтган 30 йил ичида сувдан тежамли фойдаланиш технологиялари киритилмади. Орол денгизи қуриши оқибатида минтақада экологик вазият янада ёмонлашди ва давлатлар ўртасида сув масаласида баҳслар шиддатли тус ола бошлади.

Бир қатор экспертларнинг фикрларига кўра, Марказий Осиё аҳолиси шиддатли кўпайиши ва сув тақчилиги муаммоси ҳал қилинмаслиги қибатида ижтимоий нотинчлик хавфи ҳам ортиб бормоқда. Ушбу мудҳиш прогнозлар амалга ошган тақдирда, Обь денгизидан сув ўтказиш лойиҳаси устида баҳс олиб бориш фойдасиз бўлади.

Ўз фикрларини асослаган ҳолда, лойиҳа тарафдорлари 20 йил олдин гапирилмаган янги фикрларни илган суришмоқда: аҳоли кўпайиши ва ишсизлик Собиқ Иттифоқ мамлакатлари ҳудудидан Россияга кўп миллионлик меҳнат миграцияси муаммосини олиб келди.

Экспертлар Сибир сувини ўтказишга яна бир далил сифатида — Россия Марказий Осиёнинг 5та давлатлари учун "сув донори" бўлиш мақомини олиш натижасида ушбу давлатлар билан ўзаро алоқаларни мустамкамлаш бораси ноёб имкоятга эга бўлиб, минтақада ўз позициясини кучайтиради, дейишмоқда.

Шубҳасиз, сув ўтказиш лойиҳасига қайтиш жараёнида экология масалалари синчковлик билан ўтганиб чиқиш талаб қилинади. Лойиҳани молиялаштириш масаласига келсак, балким бунга  Хитой қизиқиш уйғотиши мумкин. Чунки Хитой узоқ вақтдан бери нефт ва газга бой бўлган Каспий ҳавзаси мамлакатлари билан ҳамкорлик қилишни орзу қилмоқда. Бунинг учун эса, ҳудудда барқарорлик керак.

Янгиликлар лентаси
0