"Асака" банкнинг собиқ раҳбари вазир ўринбосари бўлди

© Sputnik / Илья ПиталевПапка с документами
Папка с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
19 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолаган

ТОШКЕНТ, 21 окт — Sputnik. 2007-2016 йилларда "Асака" банк раиси сифатида ишлаган Қаҳрамон Орипов мактабгача таълим вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда UZ24 ҳукуматдаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Министр дошкольного образования Узбекистана Агрепина Шин - Sputnik Ўзбекистон
Мактабгача таълим вазирлигига раҳбар тайинланди

Хабарда айтилишича, 19 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолаган.

Шунингдек, президент қарорига мувофиқ Гулчеҳра Йўлдошева ҳам мактабгача таълим вазирига ўринбосар этиб тайинланган.

Аввалроқ, Тошкент ахборот технологиялари коллежининг собиқ директори — Агрепина Шин мактабгача таълим вазири этиб тайинланганди.

Янгиликлар лентаси
0