Нукусдаги олий спорт маҳорати мактабида президент билан учрашув совғаларга бой бўлди

Oбуна бўлиш
Президент номидан оғир атлетика бўйича нуфузли турнирлар совриндори Рустам Жангабоевга уй, дзюдочи Элёр Машариповга "Malibu" автомобили, қиличбозлик бўйича халқаро турнирлар совриндори Зайнаб Дайибековага "Nexia" машинаси берилди

ТОШКЕНТ, 16 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Нукусда янги қурилган Олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган олий спорт маҳорати мактаби фаолияти билан танишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали хабар берди.

Давлат раҳбари мажмуада машғулотларда иштирок этаётган ёш спортчилар билан мулоқот қилди.

"Авваламбор шундай замонавий спорт иншооти билан сизларни табриклайман. Бу масканда спорт билан шуғулланиш учун барча шароит яратилган. Энди шу имкониятлардан самарали фойдаланиб, юксак натижаларга эришиш керак", деди президент.

Узбекские милиционеры рядом с памятником Исламу Каримову - Sputnik Ўзбекистон
Спортчиларга ички ишлар тизимига ишга киришда имтиёз берилди

Шавкат Мирзиёев мажмуада Қорақалпоғистон спорт мураббийларининг малакасини ошириш марказини ташкил этиш, машғулотларни самарали ўтказиш юзасидан топшириқлар берди.

Шу ерда президент номидан оғир атлетика бўйича нуфузли турнирлар совриндори Рустам Жангабоевга уй, дзюдочи Элёр Машариповга "Malibu" автомобили, қиличбозлик бўйича халқаро турнирлар совриндори Зайнаб Дайибековага "Nexia" машинаси берилди. Машғулотларга қатнашаётган бошқа ёш спортчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Спортнинг 11 тури билан шуғулланиш имконияти яратилган янги спорт мажмуасининг замонавий спорт жиҳозлари билан таъминланган 7 спорт зали, ётоқхона, ошхона, машғулотлар учун сунъий қопламали спорт майдончаларида 700 дан зиёд ўғил-қиз спорт билан мунтазам шуғулланиши мумкин.

Ушбу спорт комплекси Қорақалпоғистон терма жамоалари ўқув-йиғин машғулотлари ўтказадиган базага айлантирилади. Мазкур мажмуа ўқув-йиғин машғулотлари учун яратилган имкониятлари бўйича мамлакатда ягона ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0