Футбол тўпи. Архив сурат

Яман - Ўзбекистон 1:3

218
(Янгиланган 00:28 18.11.2015)
Қатар пойтахти Дохада бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон ғолиб бўлди.

 

ТАШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. ЖЧ-2018 сараловчи босқичи доирасида бўлиб ўтган 2015 йилнинг охирги ўйинида Ўзбекистон терма жамаси Яман жамоаси билан Қатарнинг Доха шаҳрида учрашди.

Келинг ўйиндан олдинги вазиятга бир назар ташлайлик. гуруҳда Ўзбекистоннинг асосий рақиби Шимолий Корея ўзининг сўнгги ўйинида ғолиб бўлди ва 16 очко тўплади. Ўзбекистон бўлса 12 очкога эга эди. Шимолий Корея заҳирасида фақат бир ўйин қолди, Ўзбекистонда эса ҳали икки ўйин бор, бўни устига яна рақиблари ҳам унча кучли эмас.

Ўйин бошланган замоноқ ЎЗбекистон жамоаси майдонда фаоллик кўрсата бошлади ва саккизинчи дақиқада Азиз Ҳайдаров, менимча ўзи ҳам ишонмаган ҳолда, тўпни рақиб дарвозасига йўллади. Енгилгина тепилган тўп дарвозабон нигоҳи остида сеткадан жой олди. Ҳисоб 0:1.

31 дақиқада Андреев — Ахмедов – Жеперовларнинг маҳораткорона комбинацияси натижасида яна бир ажойиб гол урилди. Ҳисоб 0:2.

Ўзбекистон футболчилари бутун бўлим мобайнида майдонда устунлик қилишди, улар 8 мартоба рақиб дарвозасига ҳужум уюштиришди.  Яман жамоаси бўлса бирор марта ҳам ҳужум амалга ошира олмади.

Балким бунинг сабаби Яман ўз майдонида эмас Қатар стадионида ўйнаганидир. Эслатиб ўтамиз, Ямандаги нотинч вазият туфайли, хавфсизлик нуқтаи назаридан ўйин Доха стадионида ўтказилмоқда. Шунинг учун ҳам стадионда иккала жамоа тарафидан ҳам мухлислар йўқ.

Иккинчи бўлим Ўзбекистоннинг рақибга босими янада ошди. Дарвозабон Лобанов бўлса зерикиб қолди десак ҳам бўлади.

49 дақиқада Одил Ахмедовнинг узатмасидан кейин боши билан, Андреев ёки Ўзбекистонлик Ван Перси яна бир гол ўрди. Мана буни ишончли ғалаба деса бўлади. Ҳисоб 0:3.

Яманликлар бор кучини ишлатибгол уришга ҳаракат қилишди. Қўшиб берилган иккинчи дақиқада, Ўзбекистон жамоаси ўйин тугаганига салкам ишонган пайтда, Яман кутилмагана гол урди. Рақиб жамоасидан Аҳмад Ал Сарори бу ишни амалга оширди.

Лекин Ўзбекистон жамоасининг энг катта йўқотиши ушбу гол эмас, балки Азиз Ҳайдаров олган икки сариқ карточка бўлди. Энди у кейинги ўйинда қатнаша олмайди.

ЖЧда энди қишги таътил бошланади. Кейинги ўйинни Ўзбекистон жамоаси Филлипин ва Баҳрайн билан ўз стадионида, 2016 йилнинг мартида ўтказади.

 

218