Президент РФ В. Путин провел заседание Совбеза РФ

Владимир Путин Россияда мустақил допинг комиссияси тузишни таклиф қилди

145
(Янгиланган 20:03 22.07.2016)
Путин Россия Олимпия қўмитасига, бенуқсон обрўли спортчилар бошчилигида, мустақил жамоат комиссияси тузишни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия Олимпия қўмитасига допинг текширувлари ўтказиш учун мустақил комиссиятузишни таклиф қилди.

“Россия Олимпия қўмистасига мустақил, такроран айтмоқдаман мустақил, жамоат комиссияси тузишни таклиф қилмоқчиман. Ушбу комиссияга Россиялик мутахассислардан ташқари чет эллик мутахассислар, тиббиёт соҳаси экспертлари, қонуншунослар обрўли жамоат ва спорт вакиллари кириши мумкин”, — деди Владимир Путин, ҳукумат вакиллари билан бўлган мажлисда.

Албатта, комиссиянинг асосий вазифаси миллий допингга қарши кураш режасини тез орада ишлаб чиқиш ва уни самарали амалга ошириш  бўлади, — деди президент.

Владимир Путин, спортда допинг бўлмаслиги кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтди ва Халқаро Олимпия қўмитасининг тартиб-интизом комиссияси ва  Халқаро Допинг агентлиги билан яқин ҳамкорликда ишлашни  таклиф қилди. 

Президент сўзларига қараганда, ушбу комиссияга “олимпия оиласининг ҳурмати ва ишончига сазовор бўлган, бенуқсон обрўга эга бўлган киши” бошчилик қилиши керак.    

“Бундай одам бизнинг мамлакатда бор – у Смирнов Виталий Георгиевич”, — деб қўшимча қилди Путин.

Виталий Смирнов ўтган йили  80 ёшга тўлган эди. У 1971 йилда Жоао Авеланж кетганидан кейин Халқаро Олимпия қўмитаси аъзоси этиб сайланган,  2011 йилда эса ташкилотнинг энг кекса аъзоси бўлган эди.

Смирнов бир неча бор ХОҚ вице-президенти, ижроия қўмитаси раиси вазифаларида ишлаб келган. 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб у ХОҚнинг фахрий аъзосига айланган эди. Смирнов Россия Олимпия қўмитаси фахрий  аъзоси ҳамда Жисмоний Тарбия ва спорт ривожлантириш қўмитаси аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, Швецарияда жойлашган Спорт Арбитраж суди Россия Олимпия қўмитасининг даъвосига рад жавоби бериб, Россия Енгил атлетика федерациясини дисквалификация қилган эди. Бунинг оқибатида 68 россиялик спортчи халқаро Олимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган эди.

145