Легкоатлетка Анастасия Свечникова

Анастасия Свечникова: Россия спортчилари борасида қабул қилинган қарор ноҳақ

104
(Янгиланган 20:47 22.07.2016)
Sputnik мухбири найза отиш бўйича Ўзбекистон мутлақ чемпиони, ўсмирлар орасида жаҳон чемпиони, 2010 йилда Осиё чемпиони ва Лондон ва Пекиндаги Олимпиадалар қатнашчиси Анастасия Свечникова билан суҳбатда бўлди.

ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Россия енгил атлектика жамоасининг Риодаги Олимпиада ўйинларида қатнашмаслиги – бутун дунё спорт оламини жунбушга келтирди, жумладан Ўзбекистон спортчиларини ҳам. 

Риодаги мусобақалар Россия жамоаси иштирокисиз ҳаяжонли бўлмайди. Хусусан, дунёдаги етакчи спортчилардан бири бўлган Елена Исинбаеванинг лангар билан сакраши кимни ҳаяжонга солмайди дейсиз, дейди Анастасия Свечникова.

Йиллар давомида тер тўкиб таёргарлик кўрган ҳалол спортчилар жаҳоннинг энг асосий мусобақасидан четда қолмоқда. Бундай вазиятда Исинбаеванинг “CAS қарори Россия енгил атлетикасини гўрга тиқмоқда”, — деган сўзларини тушунса бўлади.

Настя Свечникова Риода ўз тўрмуш ўртоғи Иван Зайцев билан биргаликда Ўзбекистон шаънини ҳимоя қилишмоқда.  Иван Зайцев – найза отиш бўйича халқаро спорт устаси, Олимпиада ва Осиё ўйинлари қатнашчиси.

“Мен ва турмуш ўртоғим Россиялик дўстларимиз билан тез-тез гаплашиб турамиз. Биз Мария Абакумова, Вера Ребриклар билан яхши танишмиз. Ребрик найза отишда энг кучли. Асли Ялталик бўлгани учун, Россия бир неча қийинчиликлардан кейин эндигина уни ўз сафига қўшиб олган эди. Вера бундан жуда хурсанд эди”, — дейди спортчи.

“Менинг фикримча шахсий рекорд ўрнатишга имконият фақат кучли жамоада пайдо бўлади. Россия енгил атлетикачиларига нисбатан қабул қилинган қарор бу – ноҳақлик. Кўплаб спортчилар 2 — 4 йил дисквалификациядан кейин яна олимпиадада қатнашмоқда. Ҳалол спортчилар эса, Россиялик бўлгани учун, бундай ҳуқуқдан маҳрум қилинган?! Бу спорт эмас. Спортда сиёсат ҳам допинг ҳам бўлмаслиги керак”, — деб ҳисоблайди Анастасия Свечникова.

104