Паралимпиада якунланди: Ўзбекистонлик 32 спортчидан 31та медаль

Oбуна бўлиш
Спортчиларимиз томонидан 6 та жаҳон, 7 та Паралимпия ўйинлари ва 12 та Осиё рекорди ўрнатилди.

ТОШКЕНТ, 19 сен – Sputnik. Рио-де-Жанейро шаҳрида 7 сентябрь куни бошланган Паралимпия ўйинлари ниҳоясига етди, деб хабар берди РИА Новости "Р-Спорт"га асосланиб.

Тантанали ёпилиш маросими Ўйинлар очилган “Маракана” стадионида бўлиб ўтди.

Маросим қатнашчилари Ўйинлар вақтида вафот этган эронлик велопойгачи Бахман Бахман Голбарнежад хотирасига сукут сақладилар.

"Вазифа бажарилди… Бразилияликлар ҳеч қачон таслим бўлмайдилар", — деди Ўйинлар ташкилий қўмитаси раҳбари Карлос Нузман Олимпиада ва Парадимпиадаги тайёргарлик жараёнидаги қийинчиликларга ишора қилиб.

Халқаро паралимпия қўмитаси президенти Филип Крэйвен Паралимпиада ўйинларини ёпиқ деб эълон қилди ва паралимпия байроғини Токиода бўлиб ўтадиган кейинги ўйинлар вакилларига топширди.

Паралимпиада ўйинларида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси мусобақа дастурига киритилган спортнинг 5 та турида (енгил атлетика, сузиш, дзюдо, ўқ отиш, оғир атлетика) 32 спортчи билан иштирок этди.

Риода паралимпиада ўйинлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон паралимпия жамоаси олтинчи ўринга чиқди

Спортчиларимиз 31та медални (8 та  олтин, 6 та кумуш, 17 бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 15-ўринни, Марказий Осиё давлатлари ўртасида 1-ўринни, МДҲ давлатлари ўртасида 2-ўрин (1-ўрин Украина), Осиё давлатлари ўртасида 2-ўринни (1-ўрин Хитой) қўлга киритди. Вакилларимиз дзюдо спорт тури бўйича умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллашди.

Спортчиларимиз томонидан 6 та жаҳон, 7 та Паралимпия ўйинлари ва 12  та Осиё рекорди ўрнатилди. Шу вақтга қадар бирорта давлат спортчилари иштирокчилар сони ва қўлга киритилган медаллар сони бўйича бундай  натижа қайд этишмаган.

Ўзбекистоннинг мана шундай ватанпарвар ва фидокор фарзандлари бор экан, Ўзбекистон байроғи ҳамиша юксак кўтарилаверади.

Янгиликлар лентаси
0