Ҳасанбой Дўсматовга "Йилнинг энг яхши боксчиси" соврини топширилди

© REUTERS/ Peter CziborraЎзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов
Ўзбек боксчиси Ҳасанбой Дўсматов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ХХХI ёзги Олимпия ўйинларининг олтин медал соҳиби Ҳасанбой Дўсматов Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) томонидан "Йилнинг энг яхши боксчиси" соврини билан тақдирланди

ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Илгарироқ Ҳаваскор бокс халқаро ассоциацияси (AIBA) Twitter ижтимоий тармоғи саҳифасида ўтказган овоз беришда Ҳасанбой Дўсматов "Йилнинг энг яхши боксчиси" унвонига сазовор бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Яъни Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси томонидан йилнинг энг яхши боксчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов энг кўп овоз тўплаб, кубалик Робейси Рамирес ва қозоғистонлик Дониёр Елеусиновни катта фарқ билан ортда қолдирди.

Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов - Sputnik Ўзбекистон
Ҳасанбой Дўсматов Рио олимпиадасининг энг яхши боксчиси дея эътироф этилди
"Жаҳон" ахборот агентлиги хабарига кўра, Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши ва AIBAнинг 70-йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда Ҳасанбой Дўсматовга 2016-йил якунларига кўра, "Йилнинг энг яхши боксчиси" соврини топширилган.

Эслатиб ўтамиз, 2016-йилги спорт мавсумида Ўзбекистон боксчилари Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги Олимпия ўйинларида улар 3та олтин, 2 кумуш, 2 бронза медални қўлга киритдилар.

Вазни 49 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги беллашувларда Ҳасанбой Дўсматов Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига дастлабки олтин медални келтирган эди. У ўзбек боксчилари орасида биринчи бўлиб, Олимпиаданинг энг яхши боксчиси сифатида Вел Баркер кубоги билан тақдирланди.

Янгиликлар лентаси
0