Диего Марадона

Марадона Россия терма жамоасига раҳбарлик қилишга тайёр

541
(Янгиланган 13:03 01.07.2017)
Россияга афсонавий футболчи “Советский спорт” газетаси ва “Россия футболни севади” ижтимоий ташкилоти таклифига биноан етиб келди.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik, Антон Курилкин. Кеча Москвада бўлиб ўтган кучли довулга қарамасдан, Диего Марадонанинг самолёти Москва аэропортига қўнди.

Бир неча соат давомида учиб келган аргентиналик футбол юлдузи, самолётдан тушибоқ дарҳол ишга киришди. У футбол мутахассислари қуршовида қайта таъмирланган “Динамо” стадионига йўл олди.

“Россия футболига раҳбарлик қилишга тайёрманми? Мен шунинг учун бу ерга келдим! Бу борада менинг режаларим жуда катта ва олдинда мени кўп иш кутаяпти”, — деди Марадона журналистларга.

Россия футболининг энг катта муаммоси ҳақида берилган саволга, Марадона “Россия футболчиларининг тайёргарлиги суст, лекин улар кўп нарсага қодир. Муаммо менеджерларда”, — деб жавоб берди.

Диего Марадона
Sputnik
Марадона матбуот анжуманида
Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона, XX асрнинг энг яхши спортчиси, ФИФАнинг энг яхши футболчилар терма жамоасидан ўрин олган, “Олтин тўп” соҳибидир.

Спортчи карьераси якунланганидан сўнг Марадона спорт шарҳловчиси ва футбол жамоалари тренери, жумладан миллий терма жамоалар тренери лавозимларида ишлаб келмоқда.

© Sputnik.
Марадона кечки овқат вақтида

 

541