Сборная Узбекистана по футболу уступила Китаю

Ўзбекистон термасининг ЖЧ-2018га чиқиш имконияти 37 фоиз деб баҳоланди

744
(Янгиланган 14:29 02.09.2017)
Ўзбекистон "Омад кулиб боқиши лозим" бўлган гуруҳдан жой олди

ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Твиттердаги We global football саҳифаси Жаҳон чемпионати саралашида иштирок этаётган жамоаларнинг Россиядаги мундиалга бориш имкониятларини ҳисоблаб чиқди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 2018 йилги Жаҳон чемпионатига бориш имкониятлари 37,83 фоиз деб баҳоланди. Ўзбекистон "Омад кулиб боқиши лозим" бўлган гуруҳга қўшилди.

​Жанубий Кореянинг имконияти эса 72,71 фоизга тенг деб топилди. Сўнгги паллада мундиал чиптаси учун курашга жиддий равишда қўшилган Суриянинг имкониятлари эса 13,63 фоизга тенглаштирилмоқда. Куни кеча Ўзбекистонни мағлуб этган Хитойнинг кўрсаткичи 0,25га тенг. Қатарда имконият қолмаган.

Эслатиб ўтамиз, 5 сентябрь куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Жанубий Кореяга қарши ўйин ўтказади.

744