ЎФФ қошида истеъдодли болалар учун бепул футбол гуруҳлари ташкил этилади

© Федерация футбола УзбекистанаИльяс Ахмедов, участник программы "Футбол для дружбы" (Football for Friendship)
Ильяс Ахмедов, участник программы Футбол для дружбы (Football for Friendship) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу мактабга истеъдодли болалар саралаб олиниб, ЎФФ томонидан ишга жалб қилинган малакали мураббийлар томонидан футбол сир-асрорлари ўргатиб борилади

ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошида болалар учун бепул футбол гуруҳлари ташкил этилади. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.

Федерация футбола Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек футболи учун янги логотиплар яратиш бўйича танлов ўтказилади

Бу мактабга истеъдодли болалар саралаб олиниб, ЎФФ томонидан ишга жалб қилинган малакали мураббийлар томонидан футбол сир-асрорлари ўргатиб борилади.

Ҳар бир чизиқда ҳаракат қилувчи футболчилар билан алоҳида мураббийлар иш олиб борилиши кўзда тутилган. Масалан, дарвозабонлар мураббийи ёш футболчилар билан алоҳида машқлар олиб борса, ҳужумчилар мураббийи эса ёш футболчиларда тезкорлик, кучли зарба йўллаш, тўпурарлик каби хусусиятларни шакллантириб боришади.

Ушбу гуруҳ аъзолари назарий ва амалий машғулотлар ўтказиши ва ўз маҳоратларини сайқаллаб бориши учун барча шарт-шароитлар яратилади.

Янгиликлар лентаси
0