Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги туризм бўйича келишув кучга кирди

© Foto : Татьяна ОзёринаФотографии представленные на выставке "Город сказок и легенд"
Фотографии представленные на выставке Город сказок и легенд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Томонлар мазкур келишув ўзаро туристлар оқимининг кўпайишига хизмат қилишига умид қилмоқда

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасидаги туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳақидаги келишув чоршанба куни имзоланиши билан кучга кирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Томонлар фуқароларни бир-бирларининг фан, иқтисодиёт, ижтимоий тараққиёт, маданият, табиат масканлари, тарихий ёдгорликлар, маданий анъаналари билан таништириш мақсадида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Туристы в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга йилига 2 млндан ортиқ турист ташриф буюради

"Томонлар халқаро анжуманлар, форумлар, семинарлар, кўргазмалар, оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар орқали "Буюк Ипак йўли" каби ўзаро туристик йўналишлар ва брендларни ривожлантирадилар", — дейилади хабарда.

ОАВда реклама кампаниялари ва туризмни ривожлантириш бўйича тадбирлар ўтказиш, бир-бирларининг ҳудудларидаги туристик ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этиш, таништирув саёҳатларини уюштириш, туризм соҳасига инвестициялар киритишни қўллаб-қувватлаш, туризм соҳасида ахборот ва малака алмашиш икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий соҳалари сифатида белгиланди.

Келишув имзоланган куни — 2017 йил 5 апрелдан кучга кирди.

Янгиликлар лентаси
0