Бугун Тошкентда "Дам олиш дунёси-2017" туристик кўргазмаси бошланади

© Sputnik / СтрингерСтенд Узбекистана на выставке Mitt - 2017
Стенд Узбекистана на выставке Mitt - 2017 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун "Ўзэкспомарказ" кўргазмалар мажмуасида "Дам олиш дунёси-2017" халқаро туристик кўргазмаси бешинчи бор иш бошлайди

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Кўргазмада бутун Ўзбекистондаги вилоятлар ва Озарбайжон, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Миср, Исроил, Ҳиндистон, Испания, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея, Қирғизистон, Қувайт, Латвия, Малайзия, Нидерландия, БАА, Покистон, Польша, Россия, Сингапур, АҚШ, Таиланд, Туркманистон, Украина, Финляндия, Франция, Эстония, Япониянинг 60дан ортиқ компаниялари ўз туристик дастурлари билан иштирок этади. Бу ҳақда "Жаҳон" АА хабар бермоқда.

Выставка FoodWeek/AgriTek Uzbekistan 2016 - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда таомлар фестивали бўлиб ўтади

Юбилей кўргазмада илк бор барча вилоятлар таништирилувчи Миллий павильон ташкил этилади: ундан Ўзбекистоннинг энг диққатга сазовор жойлари, саёҳат нархлари, янгилик ва чегирмалар, фотосурат ва буклетлар ўрин олади. Ушбу майдондаги саҳнада фольклор чиқишлар ва миллий либослар намойиши ҳам ўтказилади.

14 апрель куни "Дам олиш дунёси-2017" халқаро туристик кўргазмаси доирасида Қозоғистон туризм вазирлиги билан ҳамкорлик меморандуми, Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамда Озарбайжон хусусий туристик компаниялар ассоциациялари ўртасида икки томонлама келишувлар имзоланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0