Ўзбекистон гастрономик туризм йўналиши рейтингида бешинчи ўринни олди

© Sputnik / Oksana Dzadan Открытие узбекского шоу-рума Moel Bosh в Риге
Открытие узбекского шоу-рума Moel Bosh в Риге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Гастрономик туризм бу - мамлакат билан унинг гастрономияси, маҳаллий ошхонаси ва пазандалик маҳорат дарслари орқали танишиш учун саёҳат ва гастрономик турлардир

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон гастрономик туризм йўналишида россияликлар учун оммабоп МДҲ ва яқин чет эл мамлакатлари рейтинги бешлигига кирди. Бу ҳақда ТурСтат таҳлилий агентлиги маълум қилди.

Рейтинг гастрономик турларга бўлган талабни таҳлил қилиш маълумотларига асосланиб тузилди.

Ўзбекистонда туризмнинг янги йўналиши яратилмоқда

МДҲ мамлакатлари бўйлаб энг оммабоп гастрономик туризм мамлакатлари рейтингига Грузия, Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон киритилди.

Агентликнинг билдиришича, МДҲ мамлакатлари бўйлаб гастрономик турлар Россияда энг тез ривожланаётган туризмга айланмоқда.

ТурСтат маълумотларига кўра, россияликлар учун энг оммабоп гастрономик турлар бу бир ҳафталик саёҳатлардир.

Масалан, Россиядан Озарбайжон ёки Грузияга етти кунлик гастрономик тур авиачипталар билан биргаликда ўртача 800 доллар, Қозоғистон ва Арманистонга 900 доллар, Ўзбекистонга эса 1000 долларга тушади.

Гастрономик туризм бу — мамлакат билан унинг гастрономияси, маҳаллий ошхонаси ва пазандалик маҳорат дарслари орқали танишиш учун саёҳат ва гастрономик турлардир.

Ўзбекистон ва жаҳондаги энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни истасангиз, Sputnik Ўзбекистоннинг Telegram-каналига обуна бўлинг.

 

Янгиликлар лентаси
0