Ўзбекистон ва Қирғизистон туризм соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишҚирғизистонлик қизлар
Қирғизистонлик қизлар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
15 июн куни Ўзбектуризм раиси Анвар Шарапов Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги Элчиси Дониёр Сиддиқов билан учрашди. Сиддиқов Қирғизистоннинг сайёҳлик салоҳияти тўғрисида Қирғизистон томон тайёрлаган видеороликларни Ўзбекистон телеканалларида трансляция қилишда амалий ёрдам беришни сўраган

ТОШКЕНТ, 19 июн — Sputnik. Ўзбекистон туризмни ривожлантириш қўмитасида Қирғизистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилди қўмита матбуот-хизмати.

Хабарга кўра, 15 июн куни Ўзбектуризм раиси А. Шарапов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дониёр Сиддиқов билан учрашув ўтказган.

Чегарадаги аскар - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара масаласини Андижонда кўриб чиқадиган бўлди
"Учрашув конструктив мулоқот шаклида ўтди. Ўзбекистон томон мамлакатда туризм соҳасига иқтисодиётнинг стратегик тармоғи ва давлатни ижтимоий ривожлантириш мақоми берилганини қайд этди", — дейилади хабарда.

Суҳбат давомида томонлар туризм соҳасида ўзаро муносабатларини фаоллаштириш лозимлиги ҳақида таъкидлашган.

Шунингдек, Ўзбекистон томон қўшни давлатлардан келадиган туристлар сони ортишидан манфаатдорлигини билдириб ўтган.

Шу билан бирга томонларнинг саййёҳлик маъмуриятлари ўртасида идоралараро халқаро шартнома имзолаш имкониятлари кўриб чиқилиши кераклиги таклиф сифатида киритилган.

Дониёр Сиддиқов Қирғизистоннинг сайёҳлик салоҳияти тўғрисида Қирғизистон томон тайёрлаган видеороликларни Ўзбекистон телеканалларида трансляция қилишда амалий ёрдам беришни сўраган. Элчи, шунингдек, Ўзбекистоннинг туристик сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги видеороликлари Қирғизистонда трансляция қилиниши учун барча зарур чораларни кўришга тайёрлигини билдирган.

Томонлар учрашув якунида туризм соҳасида иккиёқлама муносабатларни янада чуқурлпаштиришга келишиб олганлар.

Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.

Янгиликлар лентаси
0