Хорижлик туристлар учун Uzbekistan Pass карталари чиқарилади

Oбуна бўлиш
Пластик карта бутун мамлакат бўйлаб амал қилади ва хорижлик меҳмонларга товар ва хизматлар учун чегирмалар билан пул тўлаш имконини беради

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистонда хорижлик туристлар учун Uzbekistan Pass картаси жорий этилади. Бу Ўзбекистон президентининг "2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида кўзда тутилган.

Самарқандда "Samarkand city" туризм зонаси барпо этилади

Қарорда эътироф этилишича, Ўзбекистонда туристларни раҳбатлантириш бўйича жаҳон тажрибасига асосланган дастурнинг қўлланилиши мамлакатнинг туристларни жалб этиш имкониятини яхшилайди, хорижий валюта тушумини оширади.

Пластик карта бутун мамлакат бўйлаб амал қилади ва хорижлик меҳмонларга товар ва хизматлар учун чегирмалар билан пул тўлаш имконини беради. Бундан ташқари, карта орқали маданият объектларига ташриф буюриш чоғида чегирмага эга бўлиш мумкин.

Uzbekistan Pass картасини аэропортлар ва меҳмонхоналарда сотиб олиш мумкин бўлади.

Янгиликлар лентаси
0