Италиялик журналистлар Ўзбекистонга келишди

© Flickr / Prashant RamТуристы в Самарканде
Туристы в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Италиялик бир гуруҳ журналистлар республика ҳақида мақолаларни чоп этишмоқда. Биринчи материал Ўзбекистон бозорлари ва миллий таомлари ҳақида бўлади.

ТОШКЕНТ, 3 ноя — Sputnik. "Италия сайёҳлик матбуот гуруҳи" (GIST) делегация аъзолари Ўзбекистонга ташриф буюришди. "Жаҳон" ахборот агентлиги хабарига асосан.

Туристы во время экскурсии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда зиёрат туризми бўйича ассоциация ташкил этилади

Ушбу ташриф Италиядаги Ўзбекистон элчихонаси ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК ва Италиянинг GSAIR кўмагида ташкиллаштирилди. 

Италиялик журналистлар дунёда машҳур бўлган Il Giornale di Vicenza, Il Mattino, Brescia Oggi, Donna Moderna, Italia a Tavola, Qualitytravel, Il Giorno, Viaggi Vacanze, Veneziepost, l'Agenzia di viaggi нашрлар билан ишлашади.

Ташриф якуни бўйича Ўзбекистон ҳақида бир қатор мақолалар тайёрланади. Италиялик ОАВлар 2,3 миллион китобхон ва мутахассисларини қамраб олади. Шу жумладан Twitter, Facebook ва Instagram ижтимоий тармоғида кўплаб кузатувчиларига эга.

Махсус Italia a Tavola журналининг веб порталида "Ранглар, бозорлар ва турли маданиялар чораҳаси: Ўзбекистон зираворлари, мевалари ва виноси" номли мақола тайёрланиб, унда ундан ортиқ ёрқин суратлар намойиш қилинган.

Янгиликлар лентаси
0