Туризм қўмитаси делегацияси Новосибирскка ташриф буюради

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишГород Новосибирск
Город Новосибирск - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф якунларига кўра туризм соҳасида россиялик шериклар билан ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган

ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси делегацияси 5-7 декабрь кунлари расмий ташриф билан Новосибирскда бўлади. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистонга келувчи туристлар учун бериладиган визалар миқдори 24%га ошди

Ташриф доирасида Новосибирскдаги йирик саноат корхоналари, муассасалар, касаба уюшмалари ташкилотлари, туроператорлар билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Бу орқали туризм соҳасида россиялик шериклар билан ҳамкорликни кенгайтириш кўзда тутилган.

Октябрда Тошкентда бўлиб ўтган "Ипак йўлида туризм" халқаро кўргазмасида Ўзбекистон ва Россия ўртасида 2017-2018 йилларда ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси" имзоланди. "Йўл харитаси"дан россиялик туристлар учун махсус туристик пакетлар ишлаб чиқиш ҳамда Россия туризм бозорида Ўзбекистон миллий туристик маҳсулотларини кенг тарғиб этиш ўрин олган.

Янгиликлар лентаси
0