Сурхондарёда янги экотуристик йўналиш очилади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишПалаточный лагерь
Палаточный лагерь - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2017-йилда Сурхондарё вилоятига саккиз мингдан ортиқ хорижлик, 40 мингга яқин маҳаллий сайёҳ ташриф буюрган

ТОШКЕНТ, 9 янв — Sputnik. Сурхондарё вилоятидаги Шеробод туманида жойлашган Зараутсой йўналиши бўйлаб экотуризм йўлга қўйилади, деб хабар қилди Сурхондарё ҳокимлиги матбуот-хизмати.

Вид с лестницы, ведущей к вершине горы - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарёда ташқи дунёдан узилиб қолган 4 қишлоқ электр энергияси билан таъминланди

Археолог олимлар Зараутсойдаги тоғ қояларига ўйиб чизилган расмларнинг мезолит, неолит даврларига мансублигини аниқлаган.

Ўтмишдаги аждодларимиз қизил охра билан ишлаган расмларда итлар ёрдамида ёввойи буқаларни ов қилиш манзаралари маҳорат билан чизилган. Ниқобланган одамлар, бурама шохли эчки, жайрон, тулки, тоғ эчкиси каби кўплаб ёввойи ҳайвонлар юксак дид билан тасвирланган.

2017-йилда Сурхондарё вилоятига саккиз мингдан ортиқ хорижлик, 40 мингга яқин маҳаллий сайёҳ ташриф буюрган.

Янгиликлар лентаси
0