(1:02 / 6.40Mb / просмотров видео: 253)

ЗРК С-400 ва "Москва" крейсери Сурияда жанговор навбатчиликни бошлашди

363
(Янгиланган 13:43 27.11.2015)
С-400 Зенит-ракета комплекси “Хмеймим" авиабазасига олиб келинди. Бундан мақсад “Москва” крейсери билан биргаликда Россия Ҳаво-космик кучларини ҳаводаги хавфлардан ҳимоя қилиш.

Сурияда жойлашган Россиянинг "Хмеймим" авиабазасига тезкорлик билан еткизилган С-400 зенит-ракета комплекси, “Москва” крейсерида жойлаштирилган “Форт” мажмуаси билан биргаликда Россия ҳарбий самолётлари хавфсизлигини таъминлаши керак.

“Россия Ҳарбий кучларининг олий қўмондони қарорига биноан Россиянинг "Хмеймим" авиабазасига С-400 ЗРКси тезкорлик билан олиб келинди ва жанговор навбатчиликка киришди,” –деди Мудофа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игор Конашенков.   

Ҳарбий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича Россия президенти ёрдамчиси Владимир Кожиннинг айтишига қараганда, Сурияга олиб борилган С-400 Сотилмайди ва жанговор вазифа тугагач Россияга қайтиб олиб келинади.

Ушбу мажмуа ҳаводаги турли хил хавфлар билан курашишга мўлжалланган. Жумладан халал берувчи самолётлар, Радиолокация самолётлари, разведка самолёлари, стратегик ва тактик авиация, биллистик ракеталар, гипертовуш тезлигида ҳаракатланувчи жисмлар ва бошқа замонавий ҳаво ҳужуми воситаларига қарши қаратилган.

Чоршанба куни маълум бўлишига қараганда, Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазирлиги сўровига биноан "Хмеймим" авиабазасига ҳаво ҳужумига қарши энг янги қурол С-400 зенит-ракета комплексини олиб келишга рухсат берди.

Эслатиб ўтамиз, С-400 зенит-ракета комплекси бу ҳужум эмас мудофаа қуроли. Россия Суриядаги жанговор операциянинг дастлабки режасида С-400 комплексини ишлатиш — албатта йўқ эди. Чунки Сурия ҳудудида ўрнашиб олган террорчиларнинг 3-4 кмдан баландга зарба берадиган қуроллари йўқ. Бомдардимончи самолётлар эса 6 —10 км баландликда учади.  

24 ноябр куни Сурия ҳудудида Турк ҳаво кучлари томонидан Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилиши Россиянинг жанговор стратегиясини ўзгартиришга сабаб бўлди.

363