(1:28 / 9.23Mb / просмотров видео: 425)

Ўзбекистонда Мустақиллик байрами кенг нишонланди

957
(Янгиланган 20:14 01.09.2016)
Бугун Тошкентда Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Байрам тадбирида санъаткорлар ва қизиқчилар қатнашдилар. Гарчи, Ўзбекистон президенти иштирокидаги катта байрам сал кейинга қолдирилган бўлса-да, халқ истиқлол кунини нишонлаш учун сайлгоҳга барибир келди.

Мустақиллик миллий боғи одамларга гавжум. Ҳамма байрамона кайфиятда. "Мана, оилавий байрамни нишонлагани келдик, жуда хурсандмиз. Президентимизга соғлик-саломатлик тилаймиз. Илоҳим бахтимизга ҳамиша саломат бўлсинлар" — дея тилак билдирди тадбир иштирокчиларидан бири.

Шу яқин атрофда сайр қилиб юрган "Камолот"чи ёшлар ҳам суҳбатимизга қўшилдилар.

"Ўзбекистон халқини, шу жумладан сизларни ҳам Мустақиллик байрами билан табриклаймиз! Президентимизга раҳмат, бизга шундай имкониятларни яратиб берганликлари учун", — деб тилак билдирди улар.

957
Мавзу:
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг соғлиғи ҳолати (37)