(2:25 / 19.57Mb / просмотров видео: 930)

Озарбайжон тандирлари

415
(Янгиланган 19:33 17.04.2017)
Минг йиллар олдин инсоният томонидан яратилган тандирлар бугунги кунда ҳам ўз хусусиятларини йўқотмаган. Улар ўзларига ортиқча диққат-эътибор, ёки кўп ўтин талаб қилмайди.

Озарбайжоннинг Астарин тумани Пенсар қишлоғи энг яхши тандир усталари яшайди. Надировлар оиласи учун тандирчилик, бу – ота-боболаридан ўтиб келаётган, оилавий касбдир.

Уста Эхтирам Надиров айтишига қараганда, улар ясаган тандирлар бошқаларга қараганда юқа  ва енгил.

“Тандир лойини бошидан шундай тайёрлаш керак-ки унинг ичида бирорта ҳам кесак қолмасин. Тандир шакли бир ҳафтада тайёр бўлади. Кейин уни сояда қуритиш керак. Энг сўнггида эса, оловда тоблаш керак”, — дейди уста.

Минг йиллар олдин инсоният томонидан яратилган тандирлар бугунги кунда ҳам ўз хусусиятларини йўқотмаган. Улар ўзларига ортиқча диққат-эътибор, ёки кўп ўтин талаб қилмайди.

Тандирда тайёрланган лаваш, нон ва бошқа таомлар эса ўзига хос бетакрор таъмга эгадир.

415