(2:33 / 20.79Mb / просмотров видео: 556)

Фарғонада уруш ветеранларини табриклашди

155
Фарғонада Иккинчи жаҳон уруши ветеранларига GM Uzbekistan автомобилларини навбатсиз сотиб олиш имконини берувчи сертификатлар топширилди.

Ғалаба ва хотирлаш кунини муносиб кутиб олиш максадида Ўзбекистонда бугунги кунда яшаётган Иккинчи Жаҳон уруши ветеранларига қўшимча имтиёз ва қулайликлар яратилмоқда.

Ўзавтосаноат АЖ ташаббуси билан, ушбу йил уруш фахрийларига GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган ҳар қандай турдаги автомашиналарни бир марталик навбатсиз олиш имкониятини берадиган сертификат тақдим этилади. Барча сертификатлар 20 апрелга қадар топширилади.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда республикада 1542 нафар уруш фахрийси яшаб келмоқда. 2017 йил хотира куни арафасида, президент қарорига мувофиқ уларнинг ҳар бирига 2 млн сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофотлари ҳокимлар, кенг жамоатчилик иштирокида тантанали равишда топширилади.

155