Биринчи президент шарафига фотокўргазма ўтказилди

Oбуна бўлиш
Тошкентда Фотосуратчилар уйида Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовга бағишланган фотокўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Экспозиция сентябр ойи бўлмасдан намойиш этилди.

Кўргазмада Ўзбекистоннинг Биринчи президенти ҳаётини ва у босиб ўтган сиёсий йўлни акс эттирувчи жами 39 дона сурат намойиш этилган. Хусусан, экспозициядан, Ислом Каримовнинг халқаро сафарларида олинган кадрлар ҳамда унинг оилавий суратлари ўрин олган.

Шунингдек, Фотосуратлар уйида биринчи президент портрети танловида иштирок этган ўзбек рассомлари ижодлари ҳам намойиш этилган. Элликта энг суратдан 17 дона энг яхши деб топилгани ажратиб олинган.

Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон мустақилликка эришган даврдан бошлаб қарийб чорак аср давомида мамлакатга раҳбарлик қилди. Каримов 2016 йилнинг 2 сентябрида 78 ёшида вафот этди. У ўзи туғилиб ўсган шаҳар — Самарқандда дафн этилди.

Ўзбекистонда бир нечта кўчалар Ислом Каримов шарафига қайта номланди. Пойтахтдаги майдонга ҳам Каримов номи берилди. Республиканинг бошқа шаҳарларида ҳам биринчи президент номи билан аталган кўчалар бор. Тошкент халқаро аэропортига ва Тошкент Давлат техника университетига ҳам Ислом Каримов номи берилди. Тез кунда Тошкент, Самарқанд ва Москва шаҳарларида Ўзбекистоннинг биринчи президенти шарафига ёдгорликлар очилиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0