Чекланмаган имкониятлар санъати

Oбуна бўлиш
Тошкентдаги Рус академик драма театри саҳнасида имконияти чекланган актёрлар ижросида “Ҳаёт мавзусидаги импровизациялар” номли хореографик спектакл ижро этишди.

Ушбу санъат асари имконияти чекланган кишиларни ҳаётга мослашиш муаммоларига бағишланган.

Турли ногиронликларга эга бўлган актёрлар томошабинларга олдида ўз имкониятларини намойиш қилишди. Улар орасида ногиронлик аравасида саҳнага чиққан болалар  ҳам бор эди.

"Ҳақиқий театр бизнинг ичимизда. Уни қалб ижро этади", — деди жамоа раҳбари  Лилия Севастьянова.

Ушбу томошадан лавҳаларни бизнинг сайтимизда томоша қилинг.

Янгиликлар лентаси
0