С.Лавров ва А.Камилов

Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбари Каримовнинг Москвага бўладиган ташрифига таёргарлик кўришаяпти

42
(Янгиланган 18:59 17.08.2015)
Москва ва Тошкент музокаралар давомида президент Ислом Каримовнинг Россияга бўладиган ташрифи муҳокама қилинди

Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров Ўзбекистон президентининг Россияга бўладиган ташрифини муҳокама қиладилар, — деб хабар берди РИА Новости. 
“Бугунги музокараларда биз Ўзбекистон президентининг келгуси давлат ташрифига оид барча масалаларни кўриб чиқиш имконига эга бўламиз” — деди Россия ТИВ раҳбари.

Лавров “ташриф мазмунга бой бўлиши учун, кўриб чиқилиши мумкин бўлган барча шартномаларни таёрлаб қўйиш учун, қўлимиздан келган ҳамма ишни қилишимиз керак” — деди.

Россия президенти ШҲТ доирасида булган булган икки тарафлама учрашувида Ислом Каримовни давлат ташрифи билан Москвага таклиф қилди. Ўшанда Россия президенти: “бу йил иттифоқчилик мунособатлари ўрнатганимизга ўн йил тўлади”, — деди.

42
Мавзу:
Россия ТИВ Лавровнинг Ўзбекистонга сафари (2)