Қовун кўринишидаги Миллий Чойхона. Тожикистон. Воқеа жойида олинган сурат

Тожикистонда қовун шаклида қурилган чойхона пайдо бўлди

126
(Янгиланган 17:33 27.10.2015)
Чойхона кўриниш ва дизайн бўйича дунёда ягонадир.

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Тожикистоннинг Ҳиссор шаҳрида қовун шаклида қурилган биринчи “Миллий чойхона” очилди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Чойхонанинг биринчи қаватида мингдан зиёд одам бирданига овқатланиши мумкин. Асосий зал иккинчи қаватда, “қовун” ичида жойлашган. У ерда 1200 киши бирданига жойлашиши мумкин. Бу ғайриоддий бино майдони бўйича кўпроқ стадионга ўхшайди. Узунлиги – 100 метр, эни – 55 метр, баландлиги – 100 метр.

Меҳмонлар залидан ташқари “Миллий чойхона”экологик тоза техника билан жиҳозланган бешта ошхона ва ходимлар учун икки алоҳида хона билан жиҳозланган. Чойхона ичи дарахтлар, ўсимликлар ва гуллар билан безатилган.

Чойхона қурилиши бир йилдан узоқ давом этди. Лойҳа “Баракат” корпорациясининг буюртмасига биноан “Шахрофар” қурилиш компанияси томонидан қисқа вақт ичида қурилди. Тожикистон ҳукумати чойхона яқинида маданият ва истироҳат боғи қуришни режалаштирган.

126