Суриядаги вазият. Архив сурат

Россия Мудофаа вазирлиги: Суриядаги террорчилар жанговор тактикасини ўзгартирди

135
(Янгиланган 02:00 10.11.2015)
Бугунги кунда террорчиар ҳаракатдаги мудофаа тактикасидан фойдаланмоқда. Россия авиацияси ва ҳукумат қўшинлари зарбаларидан қочиб, доимий ҳаракатда бўлишмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 ноя — Sputnik. Суриядаги террорчилар ўз тактикасини ўзгартириб, ҳаракатдаги мудофаа жанг услубига ўтган. Улар олдингидай “хохлаган вақтларида хозлаган ишларни қилиш” ўрнига фақат тунда қочиб-писиб маскировка қилган ҳолда ўз жойларини ўзгартирмоқдалар, дейди Мудофаа вазири вакили генерал-майор Игорь Конашенков.

 

“Биз, бутун Сурия ҳудуди бўйлаб, террорчилар ҳатти-ҳаракатида сезиларли ўзгаришлар кўраяпмиз. Қуролланган тўдалар бир ой аввалгидек “сурбетларча” ҳаракат қилмаяптилар”, — дейди Конашенков.

Унинг сўзларига қараганда, бугунги кунда террорчилар, ўз жойларини доимий равишда ўзгартириб, манёврли ҳимоя усулида жанг қилмоқда. Улар Россия авиацияси ва Сурия армиясидан доимо қочиб-писиб юрмоқдалар.

“Қурол-аслаҳа таъминлаш йўналишлари доимий ўзгартириб борилмоқда. Бу нарса фақат тунда, маскировка қилинган ҳолда амалага оширилмоқда”, — деди генерал.

Ҳарбий иш теориясига кўра, манёврли (ҳаракатдаги) мудофаа, мудофаа чизиғидан ичкарида жойлашган, олдиндан белгиланган позицияларга бирин кетин ўтиб уларни ҳимоя қилиш ва қулай бўлганда қарши ҳужумга ўтиш тактикасида фойдаланшмоқда. Унинг белгиларидан бири фаол ҳаракатда бўлиш ва рақибга тўхтовсиз зарба бериб бориш. Ундан ташқари турли хил тўсиқлар қўйиш ва маёрвлар ишлатиш.

 

135