Росссия Давлат думаси Telegram дастурини таъқиқлашни сўрамоқда

Oбуна бўлиш
Депутатлар айтишига қараганда, 13 ноябр куни Парижда бўлиб ўтган терактлар чоғида террорчилар ушбу дастурдан фойдаланишган.

ТОШКЕНТ, 16 ноя — Sputnik. Россия Давлат Думаси ФХХ раҳбари Александр Бортниковдан Telegram дастурига россиялик фойдаланувчилар учун чеклов қўйишни сўраб мурожаат қилди. “Ислом давлати” террорчилари ушбу дастурдан фойдаланганлиги исботланса, ушбу талаб амалга ошиши мумкин, дейилган РИА Новости хабарида.

“Россия ОАВларида қайта-қайта пайдо бўлаётган маълумотларга қараганда,  Telegram мессенджери “Ислом давлати”ни тарғиб қилиш мақсадида фаол ишлатилмоқда”, — дейилган ушбу хабарда.

Давлат думасида хабар беришларига кўра,  ушбу тармоқ орқали эксремистик маънога эга бўлган матн, фото ва видео материаллар тарқатилмоқда.

“Фикримизга кўра, у ерда Россия фуқаролари ИД сафига ёлланишга ундалмоқда”, — дейилган хабарда.

Депутатлар далил сифатида,  Telegram дастурини 13 ноябрда Парижда террорчилар томонидан ўз ҳатти-ҳаракатларини мувофиқлаштиришда ишлатилганлиги айтилмоқда. Мутахассислар фикрига кўра, ушбу мессенжерда узатилаётган маълумот, автоматик равишда ҳмояланади ва хабарлар бир неча шифрлаш даражасидан ўтади.

Хабарда айтилишига қараганда, Россияда, экстремизмга қарши қонунларга амал қиладиган, бошқа жуда кўп ижтимоий тармоқлар ва мессенджерлар бор.

Эслатиб ўтамиз, жума куни кечқурун Парижда бир неча қонли терактлар бўлиб ўтди. Отишма ва портлашлар оқибатида 132 киши қурбон бўлди, 300га яқин киши жароҳатланди.

Янгиликлар лентаси
0