G20 саммити қатнашчилари. Воыеа жойидан олинган сурат

Путин G20 якунида: террорчиликни фақат биргалашиб енгиш мумкин

200
(Янгиланган 16:47 17.11.2015)
Россия ғарблик ҳамкорлари билан доимо суҳбатга таёр эканлигини таъкидлади. Агар уларнинг фикрига кўра мунособатларни ўзгартириш вақти келган бўлса - Россия бунга таёр.

 

ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Владимир Путин террорчиликка қарши кураш борасидаги Россия сиёсатининг асосий жиҳатларини, G20 якунида бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга айтиб берди.  

 “Биз ғарбда ҳам шарқда ҳам ҳеч қачон дўстона монособатлардан воз кечмаганмиз. Баъзи, бир тарафлама чеклаш чоралари биз томондан эмас, ҳамкорларимиз ташаббуси билан амалга оширилган эди. Агар ҳамкорларимиз мунособатларни ўзгартириш вақти келди дейишса, биз буни фақат олқишлаймиз. Биз ҳеч қачон бирга ишлашдан воз кечмаганмиз ва эшигимизни ёпмаганмиз”, — деди Путин матбуот анжуманида.

Путиннинг фикрига кўра, сиёсат, иқтисод, хавфсизлик ва бошқа жуда кўп соҳаларда мунособатларни қайта янгилашда қизиқиш бор. Нима бўлганда ҳам,  экспертлар даражасида бу яққол сезилмоқда.  

Журналистларнинг саволига жавоб бераркан, Путин G20 давлатлари раҳбарлари мунособатларида Анталияда ҳам, Брисбенда ҳеч қандай муаммо бўлгани йўқ. Албатта бироз танглик сезилиб туради.

Террорчиликка қарши ягона коалиция

Путиннинг сўзларига қараганда, ИДга қарши курашда бирлашган ягона коалиция ташкил қилиш керак. Ҳозирги кунда Суриядаги вазият барча кучларни бирлаштиришни талаб қилади.   

Россия президентининг сўзларига қараганда, террорчиликка қарши бирлашган коалиция тузиш заруратини, барчага — давлат раҳбариятларидан ва махсус хизматларгача етиб бормоқда.   

Париж фожеаси ушбу заруратни янада яққол кўрсатди. “Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ, фақатгина махсус хизматлар орасида маълумот алмашишни йўлга қўйиш керак. Террорчиликни олдини олиш бўйича муйяан ишларни амалга ошириш, бутун дунё миқёсида террорчиликка қарши курашни йўлга қўйиш керак”, деди президент.                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                           

Олдинроқ, Россия ушбу соҳада ҳамкорлик таклиф қилганда АҚШ ундан воз кечган эди.

“Улар бизга йўллаган нотасида “биз сизнинг таклифингизни рад этамиз” деб ёзилган эди. Лекин ҳаёт тез ўзгариб бормоқда ва бизга ўз дарсини бермоқда. Менинг фикримча ҳозир, террорчиликка қарши кураш самарали бўлиши учун барча бирлашиб ҳаракат қилиш кераклигига тушуниб етмоқда. Биз ушбу ҳамкорлик сиёсий даражада ва махсус хизматлар даражасида ҳам олиб борилиши керак, улар ўзаро маълумот алмашиб, бир-бирларини хавфлар ҳақида огоҳлантириши керак”, — деди Путин.  

Бундан ташқари Россияга АҚШ, “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига қарши курашда Саудия Арабистони ва Эрон ёрдами керак. Фақат шундагина ушбу хавфни биртўла йўқ қилиш мумкин. Президентниг сўзларига қараганда ушбу масала бўйича G20 раҳбарлари жуда узоқ ва батафсил музокаралар олиб боришди.

Ундан ташқари Россия ва Туркия раҳбарлари Суриядаги сиёсий вазият борасида умумий ечимга келиши мумкин. Туркия президенти Эрдўған билан бу борада музокаралар олиб борилди.

Путиннинг сўзларига қараганда Россия Ҳаво-космик кучларининг Суриядаги жанговор операциясини G20 саммитида ҳеч ким танқид қилмади, умуман, бу борада Россияни танқид қилиш ҳам қийин.

Ғарб мамлакатлари “Россия нотўғри нишонларга зарба бермоқда” деб хабар тарқаганида, Россия “Хўп, бизга тўғри нишонларни беринглар”, ёки “қаерга зарба берайлик” деб  деб мурожаат қилса — ҳеч ким жавоб бермайди.  “Бизни қандай танқид қилиш мумкин?” – деб Путин журналистларга мурожаат қилди “Катта йигирмалик” давлатлар самиити ниҳоясида бўлган  матбуот анжуманида.

Террорчиларни ким маблағ билан таъминламоқда?

G20 саммитида Россия террорчиларни маблағ билан таъминлаётган жисмоний шахслар ҳақида маълумотларни тақдим қилди. Улар дунёнинг 40 мамлакати вакиллари, шу жумладан “Катта йигирмалик” вакиллари ҳам борлигини айтди Владимир Путин.

“Террорчилик фаолиятини молиялаш йўлларини беркитиш керак. Мен ИШИД террорчилари турли мамлакатлардан маблағ олаётганини мисол қилиб кўрсатган эдим. Маблағлар 40 мамлкатдан келмоқда, баъзилари ҳатти “Катта йигирмалик”ка кирувчи мамлакат фуқаролари ҳам бор”, ғ деди Россия раҳбари.  

Учрашувда Путин, космосдан ва самолётлардан олинган, ИД нефт савдосини исботловчи суратларни кўрсатди.

“Космосдан ва самолётлардан олинган суратларда, нефт маҳсулотлари ноқонуний савдоси қанча ривожланганини кўрсатади.  Автоцистерналар колоннаси ўнлаб километрга чўзилган. 4-5 минг метр баландликдан улар горизонт ортигача чўзилган”, — деди президент.

“Бу худди нефт қувурига ўхшайди. Ҳамкасабаларимиз билан бу масалани муҳокама қилдик ваяна давом эттиришга умид қиламиз. Бу менимча, террорчиликка қарши курашда жуда зарур ”, — деди президент.

Россия иеррорчиликка қарши жанг майдонида, қуролланган Сурия мухолифати билан алоқа ўрнатди. Икки томон келишувига кўра, улар Россия ҳаво ҳимояси остида, ИДга қарши фаол ҳаракатлар бошлашга таёр. Россия келишувга кўра ўз мажбуриятини тўлиқ бажармоқда.  

Агар ушбу келишувлар амалага ошса,  Башар Асад армияси бир томондан ва мухолифат иккинчи томондан умумий душман билан жанг қилади.

“Менинг фикримча, ушбу ҳолат, кейинчалик, Сурияда сиёсий барқарорлик топишга ҳам яхши асос бўлиши мумкин”, — деди Путин.

“Катта йигирмалик” (G20) – бу дунёнинг етакчи мамлакатлари иқтисодий ва молиявий масалалар форуми. G20 дунёнинг энг ривожланган ва ривожланаётган иқтисодларини бирлаштириб туради. G20 мамлакатлари дунё ЯИМининг 85% ишлаб чиқаради.

 

200