Миср полицияси иши. Архив сурат

Мисрда А321 фожеасида айбланиб, икки киши қамоққа олинди

29
(Янгиланган 15:46 17.11.2015)
А321 фожеаси куни Шарм эл-Шейх аэропортда ишлаган барча текширилмоқда.

 

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Шарм эл-Шейх аэропртининг кўплаб хизматчилари устидан кучли текширув ишлари олиб борилмоқда. Бу А321 самолёти ҳалокати билан боғлиқ.

Олдинроқ, Рейтер агентлиги, Миср Хавфсизлик хизматидаги манбаага кўра, аэропортнинг икки хизматчиси қўлга олинганлигини хабар берганди. Улар А321 самолётига портловчи ускуна ўрнатганликда айбланмоқда. Ушбу фожеа мунособати билан Мисрда умумий ҳисобда 17 киши ҳибсга  олинган. 

Олдинроқ Россия махсус хизмати А321 самолётида теракт уюштирган террорчилар ҳақидаги маълумот учун 50 млн доллар мукофот ваъда берган эди.

224 кишининг умриган зомин бўлган А321 самолёти фалокати Россия ва Совет иттифоқи тарихида энг катта фожеа деб тан олинди.

 

29