Россия қанотли ракеталар ташувчи крейсери. Архив сурат

Россия ҳарбий кемалари ИД пойтахтига зарба берди

332
(Янгиланган 18:23 17.11.2015)
Зарбалар Сешанба куни эрталаб қанотли ракеталар ёрдамида берилди.

 

ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Франция ҳукуматига қарашли манбаанинг маълумотига қараганда, Россия Суриянинг Ракка шаҳрида, “Ислом давлати” ҳудудида жойлашган объектларга зарба берди, РИА Новости Рейтер агентлиги хабари асосида.  

Маълумотда айтилишича, зарбалар сешанба куни берилган.

Франциянинг Le Monde нашри хабар беришича, зарбалар Ўрта ер денгизида жойлаштирилган Россия ҳарбий кемалари бортидан қанотли ракеталар ёрдамида берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2015йил 31 сентябрдан бошлаб Россия жанговор авиацияси ва денгиз флоти Сурия Араб республикаси расмий мурожаатига биноан “Ислом давлати” тероррчилик ташкилотига қарши ҳарбий операцияда қатнашмоқда. 

 

332