Сурияда Ислом давлати террорчилари эгаллаб олган ҳудудларга бомба ташлаш. Архив сурат

Россия ИДга янада кучлироқ зарба беришга киришди

150
(Янгиланган 11:37 20.11.2015)
Сейргей Шойгунинг сўзларига қараганда Россия Ҳаво-космик кучлари “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига қарашли 140 объектни йўқ қилди. Мудофаа вазирлиги ушбу зарбалар видеотасвирини намойиш этди.

ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Россия Ҳаво-космик кучлари Суриядаги “Ислом давлати” террорчилик ташкилотига қарши кучли зарбалар берди. Сергей Шойгунинг Путинга берган ҳисоботига кўра, жанговор парвозлар сони икки баравар оширилди.

“Жанговор операциянинг биринчи кунида 127 жанговор парвоз кўзда тутилиб, 140 ҳарбий объект ва жангарилар тўдаси йўқ қилинди. Операция ҳали давом этмоқда”, — деди вазир.

Россия президенти Владимир Путин, Россия ҳарбийлари сурияда жанговор топшириқларни бажара туриб, Россия фуқароларини ҳимоя қилишаётганини айтди.

“Ҳурматли ўртоқлар, сурияда жанговор вазифаларни бажара туриб, сиз Россияни ва унинг фуқароларини ҳимоя қиласиз. Сизларга хизматингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман ва омад тилайман”, — деди Путин Мудофаа вазирлиги мажлисида.

Ҳозирги пайтда Россия Суриядаги террорчиларга қарши курашиш учун янги режа ишлаб чиқди. Ушбу режага кўра, ИД жангариларига Россия ҳудудидан туриб 25 узоқ авиация самолётлари ёрдамида зарба бериш кўзда тутилган.   

Зарбалар стратегик ракета ташувчи самолётлар Ту-160, Ту-95МС ва Ту-22М3 самолётлари ёрдамида берилади.

 

 

150