Интернет саҳиифаси коди. Архив сурат

IT-эксперт: Чет элда ишлаб чиқарилган дастурларни таъқиқлаш - ушбу соҳада сармоялар сонини оширишга олиб келади

45
(Янгиланган 00:45 21.11.2015)
Россияда 2016 йилдан бошлаб давлат муассасаларига чет элда ишлаб чиқарилган дастурларни харид қилиш таъқиқланади. Ушбу янги қонун Россия дастурлаш соҳасига қандай таъсир кўрсатишини ҳақида Sputnik мухбири соҳа мутахассисига бир неча саволлар берди.

ТОШКЕНТ, 20 ноя — Sputnik, Мария Шелудякова. 2016 йил 1 январдан бошлаб давлат ташкилотларига чет элда ишлаб чиқарилган компьютер дастурларини харид қилиш таъқиқланди. Фақат махсус рўйхатга киритилган дастурларни сотиб олиш мумкин бўлади. Керакли дастурлар Россияда бўлмаган ҳолларда чет элдан харид қилиш мумкин. Ушбу қарор импорт ўрнини босиш дастурини амалга ошириш мақсадида қилинган, дейилган қарорда.

Mobile Research Group бош аналитики Эльдар Муртазин Sputnik мухбирига ушбу қонун кайси дастурларга таалуқли эканлигини ва Россия дастурлар бозорига қандай таъсир кўрсатишини айтди.

Экспертнинг сўзларига қараганда, бу биринчи навбатда Microsoft компанияси маҳсулотларига тегишли, ҳозирги пайтда Россияда унга ўхшаш дастурлар бор, лекин ҳали унчалик кучли эмас. Шунга қарамасдан, ушбу қарорнинг натижаси ижобий бўлади. “Менинг фикримча бу жараён анча тинч ўтади”, — деди аналитик.            

IT бозорида бу жиддий ўзгаришларга олиб келмайди, лекин назарий томондан, келажакда ушбу соҳага сармоялар жалб қилиш имконини беради”, деди у. Умуман олганда Муртазин ушбу қонунни қўллаб қувватлайди.

Карорга биноан, сармояси 50% Россияга тегишли компания маҳсулотлари Россия маҳсулоти деб ҳисобланиши мумкин. Дастур Россия маҳсулоти деб ҳисобланиши учун яна қандай талабларга жавоб бериши кераклигини Алоқа ва Оммавий коммуникациялар вазирлиги томонидан белгиланади.

 

45