Сурия ҳудудида жойлашиб олган ИД позицияларига Россия ҲКК томонидан нуқтали зарба бериш. Архив сурат

ОАВ: Туркия Россия зарбалари мунособати билан БМТга мурожаат қилди

316
(Янгиланган 10:47 23.11.2015)
Туркия БМТ Хавфсизлик Кенгашига Россия Сурия шимолида жойлашган туркман қишлоғларига зарба берганлигини хабар бериб, ушбу вазиятни тезкор равишда кўриб чиқишни сўрамоқда.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Туркия БМТ Хавфсизлик Кенгашига Сурия шимолида жойлашган Байирбужак аҳоли пункти яқинида жойлашган туркман қишлоғларига Россия зарба берганлигини хабар берди ва ушбу ҳолатни тезкор равишда кўриб чиқишни талаб қилмоқда, РИА Новости Anadolu ахборот агентлиги хабарига асосан.

Эслатиб ўтамиз, Сурия президенти Башар Асаднинг расмий мурожаатидан кейин, Россия ушбу мамлакат ҳудудининг катта қисмини эгаллаб олган “Ислом давлати” террорчилар гуруҳига қарши ҳаводан зарба бера бошлади. 30 сентябрдан бери Россиянинг Ҳаво-космик кучлари 2 мингдан зиёд жанговор парвозлар амалга оширди: юзлаб туррорчилар ва уларнинг 3 мингдан зиёд ҳарбий объектлари йўқ қилинди.

31 октябрда Мисрда ҳалокатга учраган Россия йўловчи самолёти қўлбола портловчи ускуна ёрдамида портлатиб юборилгани маълум бўлди. Ушбу террорчилик ҳаракатида “Ислом давлати” қўли борлиги маълум бўлганидан кейин, Россия Ҳаво-космик кучлари Суриядаги ИД террорчиларга зарба беришни кучайтирди. Зарбалар нафақат ҳарбий объектларга, балки, террорчиларнинг асосий молиявий манбаи бўлган, нефт маҳсулоти қайта ишлаш ва ташиш инфрақурилмаларига, ҳам берила бошланди.  

Туркия ТИВ жума куни, Россиянинг Туркиядаги элчиси  Анлрей Карловни чақириб унга Сурия шимолида Байирбужак аҳоли пункти яқинида жойлашган, туркман қишлоқларига Россия Ҳаво-космик кучлари томонидан зарба берилганлигини айтиб, норозилик эълон қилди.

Ахборот агентлиги хабарига кўра, Туркия ҳукумати маълумотни армия разведкасидан олган ва уни АҚШ давлат котиби Жон Керри ва Россия томон билан муҳокама қилган.  

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига қараганда, Россия Сурияда тинч аҳоли қурбон бўлганлиги ҳақида Ғарбдан ҳеч қандай расмий маълумот олинмаганини маълум қилди.

Россия жанговор операцияси бошланган куниданоқ, АҚШ ва Ғарб мамлакатлари Россия зарбалари тинч аҳолига ва ижтимоий объектларга тегаётганини эълон қилишган эди. Бунга жавобан Россия, учувчисиз аппаратлар ёрдамида суратга олинган ўз зарбалари видео тасвирларини интернетда намойиш қилди ва Ғарб мамлакатларидан далил исбот келтиришни сўради.  АҚШ, Ғарб мамлакатлари  ва Саудия Арабистони ўз айбловларига далил келтира олмаганидан кейин, Россия бундай айбловларни кутилган “ахборот уруши”нинг бир қисми деб эълон қилди.

 

316