Брюссел, қирол қароргоҳи. Архив сурат

Брюсселдаги махсус операция якунида 16 киши қўлга олинди

16
Брюсселда вазият жиддийлигича қолмоқда, 16 киши ҳибсга олинди, ҳуқуқни сақлаш органлари аҳолини эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Белгия полицияси Брюссел ва Шарлеруада якшанба куни ўтказилган тинтувлар натижасида 16 кишини ҳабсга олди, деб хабар берди Белгия прокуратураси расмий ходими.

Унинг сўзларига қараганда, Брюссельнинг Моленбек-сен-Жан, Андерлехт, Жетт, Скарбек, Волюве-сен-Ламбер ва Форе коммуналарида ва Шарлеруада тинтувлар ўтказилди.

“16 киши вақтинча ҳибсга олинди, эртага суд терговчиси уларнинг ҳисбс остида қолдириш ёки озод қилиш ҳақида қарор қабул қилади”, — деди прокуратура вакили.

Шу билан бир вақтда расмий вакил тергов охирга етмагунича уларнинг исмини ошкор қила олмаслги айтди.

Буюк Британия ТИВ Белгиядаги ўз фуқароларига, махсус операция мунособати билан, ушбу мамлакат ҳуқуқни сақлаш органлари талабларини тўлиқ бажаришни тавсия қилмоқда.

“Агар сиз махсус операция ўтказилаётган ҳудудда бўлсангиз, Белгия махсус хизматлари талабларини тўлиқ бажаришингиз керак”, — дейилган Британия ТИВ мурожаатномасида.

Британия вазирлиги ўз фуқароларига “одам кўп тўпланадиган, жумладан: концертлар, йирик тадбирлар, станциялар, аэропортлар, жамоат транспорти, катта савдо марказларига бормасликни ва хавфсизлик хизматлари текширувларига тўғри мунособатда бўлишни” сўрамоқда.

Чет эл махсус хизматларидан олинган маълумотларга асосланиб Брюсселниг баъзи коммуналарида тинтувлар ўтказилди. Улар қаторида Брюсселнинг марказий коммунаси ва эмигрантлар кўп яшайдиган Моленбек ва Эттербек туманлари ҳам. Ушбу операция охирги йилларда ўтказилган энг йирик махсус операция дейилмоқда. Уни ўтказиш учун полиция ва ҳарбий вертолётлардан фойдаланилди.

16