Вертолет Ми-8 Россия. Архив сурат

Сурияда Россия вертолети ўққа тутилди, бир жангчи қурбон бўлди

57
Россия Ҳаво-космик кучларининг икки вертолёти қидирув операциясида қатнашаётган пайтида ўққа тутилди.

ТОШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Суриянинг Туркия чегарасига яқин жойда қидирув операциясида қатнашаётган Ми-8 вертолети ўққа тутилди. Отишмадан кейин вертолетлардан бири ерга қўнишга мажбур бўлди, бир жангчи қурбон бўлди, Россия бош штаби вакили Сергей Рудский хабарига кўра.

Кеча Россиянинг Су-24 самолёти ҳалокатга учраган ҳудудда Россиянинг икки МИ-8 вертолёти қидирув операцияси олиб бораётган вақтда ердан ўққа тутилган.

“Операция давомида вертолетлардан бири ердан ўққа тутилди ва зарар кўриб нейтрал ҳудудда қўнишга мажбур бўлди. Бир жангчи қурбон бўлди”, деди Рудский.

Унинг сўзларига қараганда ҳалокатга учраган Россия самолёти учувчилари қидирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча сешанба куни Россиянинг Су-24 самолёти Сурия ва Туркия чегарасига яқин жойда, Туркия қирувчи самолёти F-16 ракета ҳужуми натижасида ҳалоткатга учради. Маълумотларга кўра, учувчилар самолёт қулашидан олдин, паршют ёрдамида сакрашга улгуришган. Самолёт Сурия ҳудудида, Туркия чегарасидан 4км масофада қулаб тушди.

Россия президенти Владимир Путин  вазиятни баҳолар экан: “Бу террорчилар ҳамтовоқларининг орқадан берилган зарбаси” деди.

57